Ваҳ не хуш ўлғуси дурур айлаб карам дилдор субҳ... Табибий Аҳмад Ваҳ не хуш ўлғуси дурур айлаб карам дилдор субҳ, Гулшанда ичса сен била гар соғари саршор субҳ. Чун субҳ уйқуси эрур албатта накбат мужиби, Ғафлатда ҳаргиз ётмағил оқил эсанг зинҳор субҳ. Ҳар неча қолсанг дарду ғам ичра паришон бўлмаким, Нечунки шоми тийранинг боқсанг сўнгида бор субҳ. Кўнглингга, эйким, истасанг андоза ишрат туз тараб Дилдорнинг илгин тутуб сайр айлагил гулзор субҳ. Сен ҳам, Табибий, уйқуға майл айламай олам аро, Айлаб мусаффо хотиринг қил фикрат-и ашъор субҳ. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ваҳ_не_хуш_о%E2%80%98lg%E2%80%98usi_дурур_айлаб_карам_дилдор_субҳ.... Downloaded from uzbekai.com.