Аё мири валиниамийи кироми от инъоми... Турди Аё мири валиниамийи кироми от инъоми, Юзини кўрмага ҳасратда бўлдум эшитиб номи. Не ёлғуз от эди уммид юз инъом, иҳсондин, Ки нобуда хаёли шаҳдға ширин эдиб коми. Не гардига етишдим, не боқиб кўрдим қаросини, Саманди умрдин, боди нафасдин тез экан гоми. Била олмон бу дулдул рахши Рустам ё паризоди, Ки одам ўғлига ром ўлмаган, не ерда ороми? Шарофат адлу иҳсон, бовужуди касрати куфри, Қолиб Нўширвон Ҳотамнинг оламда неку номи. Ҳазора қалъасинда жамъи хосу ом аросида, Забони пурдурар борингдин эшитдим бу пайғоми. Ўшал тарихдин ўн ой ўтуб йилга қадам қўйди. Ки не оғозини билдим яқин, маълум анжоми. Мени(нг) озода бошимни гирифтори тама’ қилдинг, Мудомат бермас ўлсанг нега бердинг ваъдаи хоми? Неча елдим, югурдум бўлмади хосияти маълум, Қуруқ овозаи инъоми маҳзу от бадноми. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Аё_мири_валиниамийи_кироми_от_ин%E2%80%99omi.... Downloaded from uzbekai.com.