Даври умримда бало боғлаб, қазо пайваста саф... Турди Даври умримда бало боғлаб, қазо пайваста саф, Собирам, рози русуми пайрави аҳли салаф, Шокирам, кони’ дами йўқлуқ такаллуф бартараф, Келди ийд, обилаи ғам жинси ҳозир нақд каф, Кулбаи эҳзонима сўзи жигардин бўйи таф. Рўзи аввал дарду ғамдин хилқати обу гилим, Пора-пора бағриму қондин яротилғон дилим, Роҳи селоби ҳаводисга мақомим, манзилим, Ҳеч йўқ ғайри пушаймонлиқдин ўзга ҳосилим, Умрни ғафлатда этган, моли ғоратға талаф. Рахнаи девори тандин умр рахшин сакратиб, Тезрави боди нафасдин гоҳи кўз юмдум ўтуб, Ғарқ ўлдум домани беҳосили соҳил бўлуб, Қатраи найсони селоби сиришкимдин ютуб, Айладим қути кўнгул баҳринда монанди садаф. Не оёқ, не бошиға етдим, саропо истадим, Қолдим икки йўлнинг ўртасида ҳамро истадим, Базм бир саргарм ҳой-ҳойи урдо истадим, Ҳалқаи доираи ушшоқда жо истадим, Айдилар: қаддингни чанг эт, пўсти жисмингни даф. Реша-реша пой истидлолдиндур доманим, Оҳ бетаъсир фарёду фиғоним, шеваним, Касрати заъф этди жисми нотавон парвизаним, Ун-ун ўлди устухон, ҳеч ерда етишмас уним, Тиғи оҳимдин лаби хоҳишгарим ўлди асаф. Оҳ бу ҳасрат асоси кўҳна кохи бесукун, Водийи дорул-ғуруру маскани макру фусун, Ҳеч билдингму на элтдилар келиб сандин бурун, Қўймағил омодаи тонглоға, сарф этгил букун, Молу дунёдур насиби ворису ёким талаф. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Даври_умримда_бало_бог%E2%80%98lab%2C_қазо_пайваста_саф.... Downloaded from uzbekai.com.