Жойи осойиш эмас ҳеч кима бу қўҳна равоқ... Турди Жойи осойиш эмас ҳеч кима бу қўҳна равоқ Ёғдирур бошимиза санги жафо, гарди фироқ Йўқолиб расми вафо бўлди ҳама бошу оёқ Мулкдин адлу карам кетди келиб кийну нифоқ Яхшилиқ қилма тама’ зулм ила тўлди офоқ. Фитнаи шўр ҳама руўила маскун тутди Хўблар маснадини сифла билан дун тутди. Таҳбатаҳ кўнглуми бу фикр била хун тутти Жойи шоҳбозлари қарғау қузғун тутти Ҳамнишин ўлғали шунқор ила доим япалоқ. Шоҳ ҳамбазм ўлуб ҳожасаролар била ёр Ҳукми бир акс суруб бўлди ёмонлар сардор Хор ўлуб олиму ринду фузало бирла кибор Кўрингиз юртни иши топти на ерларга қарор Хон жилавини ики ум валадга бериб бўлди иноқ. Ихтиёрин барининг қавлиға байдат олғай Ҳар бири айш ила қонун танаъум чолғай Мулкни нийку бади маслаҳатининг қилғай Одами зодалари қадрини қайдан билғай Бари нокас бариси ходими идрис тўқмоқ. Фуқаро бошиға етди бу ақлсиз шумлар Ҳамдами шоҳ бўлуб аҳли таҳаккум бумлар Қани бир эр чиқиб айласа маъдум ҳумлар Юртни бошини чайнаб еди бу бедумлар Солса бу аҳмақ гуҳхўрлари бўйнига тузоқ. Шохлиқ улдур они ҳукму сўзи бир керак Адл бобими қуруб рост нишон тийр керак Рострав, дини дуруст пешаси тадбир керак Не муҳаннас сифату суврати тағйир керак Суврати марду хотундек ясатиб қошу қабоқ. На адолат бор ул шоҳда ўлғай лўли зой Ҳамдами бойлоқу кенгаш бегиси ҳожасарой Мардлиғ йўқтур ангаким қарасанг сар топой Шоҳнинг хизматин этиб тузадур сиккизи ой Тошканд мулкида олғор ётар очу қашоқ. Қани бир хисрави одилки, анга дод этсам Сўрса аҳволни ғам хирманининг бод этсам Доми меҳнаткададин кўнглими озод этсам Бу бузулған дили вайронами обод этсам Айласам бўси адаб шоҳа куюб қайди оёқ. Эй юзи қора, кўзи кўр, қулоғи кар беглар Билингиз бу сўзими панди саросар, беглар Айлангиз пайрави шаръи паямбар, беглар Сизга даркор бу юрт, эй гала занглар, беглар Бу қадим нақл эрур: эл работу тўра қўноқ. Эдингиз барчангиз итдек фуқаронинг этини Ғасб ила молин олиб қўймадингизлар битини Қамчилар доғи солиб бўйнига, тилиб бетини Ёрдингиз заҳрасини ичидин олиб ўтини Бўлмади бу кам раъийят бошидин ҳеч таёқ. Этмадим ҳеч бира бу қофия паймолиғдин Дод, юз дод ғариблиғ, ғами танҳолиғдин Кўрмадим манфаате беҳуда савдолиғдин Йўқ сўққа бошимдин ўзга манга дунёлиғдин Кош, ул ғари занлар солса қуруқ сўзга қулоқ. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Жойи_осойиш_эмас_ҳеч_кима_бу_қо%E2%80%98hna_равоқ.... Downloaded from uzbekai.com.