Куяр тил шаммаи гар ҳолатимдин айласам тақрир... Турди Куяр тил шаммаи гар ҳолатимдин айласам тақрир, Гирибон чок ўлур этса қалам дарди дилим таҳрир. Шаби ҳижрониминг поёни тай ўлмаз, тойири гардум Маҳу хуршед ўлуб икки қаноти айласа шабгир. Тулуи субҳдин навмед, минг тунлар яқо йиртиб, Саводи шоми ғамдин сори бахтим хомаи тақдир. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Куяр_тил_шаммаи_гар_ҳолатимдин_айласам_тақрир.... Downloaded from uzbekai.com.