Мухаммаси турки дар вилояти Хўжанди Жубрандива Супранди нома дар асри Оқбўтабийи шаҳид таҳрир намуд... Турди Йод мандин ким берур: яхши замонлар Кўрдиман, Ринд сархайли-ю хуш айши дамодам сурдиман, Ҳалқайи ушшоқда базми мажолис қурдиман, Мушти хокам, давр-у давронлар(ни лекин) Кўрдиман, Хушдимоғ этган майи софи ҳарифлар дурдиман. Қилмадим шукронае, солдурди туфроғ ошима, Қолмади жуз дард-у ғам ҳамдам, мусоҳиб қошима, Ҳақ ўзи раҳм айлағай оҳи саҳар, кўз ёшима, Тафриқа тошини ёғдурди замона бошима, Хонумон овора, селоби ҳаводис сурдиман. Нозили ҳукми қазо ҳеч ким рад-у ман этмади, Барча бўйнига солан бу риштани қат этмади. Аҳли ҳоле топмадим, бошдин бало даф этмади, Кулфати ғурбатни тузлук суннати раф этмади, Хор-у беқадрамки, инсон отаниб, Жубрандиман. Воқифе йўқ, бу мусофирлиғда мандин не ўтар, Баски юз кўйи била рўзе келиб, рўзи кетар, Ўзмағай мундин балое, бўлмағай мундин батар, Ақраболар суҳбатимдин ор этар, қошин чатар, Салб дилларда, назарларда кариҳ супрундиман. Яхши вақтлар йод этиб, ўздин кетиб, элдин қолиб, Ҳарза тифли ашкдек айни назарлардин солиб, Носара дирҳам сифатлиқ рад қилиб, қўлға олиб, Даста фарсуда, юзи қайтиб, аяг ларда қолиб, Кўҳна тиғи таҳ-батаҳ ғам занги тутған кундиман. Оҳ, бу умри кироми сарфи ғафлат айладим, Ғуссайи беҳуда асбоби надомат айладим, Билмадим ўз айбими халққа мазаммат айладим, Шукр шаҳдин билмадим, куфрони неъмат айладим, Захми неши рўзг ор аҳлини талх-у тундиман. Ҳукм жори, сўз қабули, бир дури дар гўш эдим, Аҳли давлатлар билан ёр-у ҳариф, ҳамдўш эдим, Ҳой-у ҳўйи базмларда шаҳди нўшо-нўш эдим, Хуш замонлар Юз қазони бошида саржўш эдим, Бу замон явғон қозон остида қолғон юндиман. Чархи дун қилди манга жавр-у жафолар беҳисоб, Гардиши даврон берур ҳар лаҳза юз минг печ-у тоб, Ҳар сори елдим-югурдим сувсаниб мавжи сароб, Ташна лаб, гарди кудурат зери пойинда хароб, Баҳри давлатдин йироқ гарданшикаста мўндиман. Касрати йўқлуқ, тама кеттирди қадр-у қийматим, Юз сариғлиг ерга урди обрў-ю иззатим, Ғайрдин изҳори матлаб айлади дун фитратим, Ақл зойил, умр кам, беш ўлди дард-у меҳнатим, Давлат урған пушти по, бахти (қаро суприндиман). Ман кимам? Гумном-у ноком-у жаҳон оворае, Дийда намноку гирибон чок-у бағри порае, Ноқабули марҳам-у носур, битмас ёрае, Бекасе, мушти хасе, бир бандайи бечорае, Собирам, рози қазо, тийри балоға кўндиман. Хешман, дарвиш-у мискин, мустаҳиқ девонадин, Баҳраманд эт илтифот-у ҳиммати мардонадин, Сан туруб лойиқмидур қилмоқ тама бегонадин, Қиблагоҳо, мандин икроҳ этма бир майхонадин, Жўш бир хум соф майсан, ман ғубор-у дурдиман. Юз фарозидин озиб, тушдум нишеби қирққа, Хавф-у бийм-у ваҳм аросинда қариби қирққа, Дона деб побаст ўлуб, доми ғариби қирққа, Вой, юз минг вой, юз бўлдим фириби қирққа, Ҳокими Диззах мутейи пайрави журқундиман. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Мухаммаси_турки_дар_вилояти_Хо%E2%80%98jandi_Жубрандива_Супранди_нома_дар_асри_Оқбо%E2%80%98tabiyi_шаҳид_таҳрир_намуд.... Downloaded from uzbekai.com.