Танаъумнинг надоматсиз, тамошонинг талаҳҳуфсуз... Турди Танаъумнинг надоматсиз, тамошонинг талаҳҳуфсуз, Жаҳон истаб юрурда кўрмадим бир тан таассуфсиз. Ҳақиқатбингадур жузву кулу ҳар зарра бир хуршед, Гуҳарни билма холи қатрадин,. ҳар чаҳни Юсуфсиз. Тафаккур вартасинда маҳв ўлуб кирдим жаҳон сори, Ҳарифи топмадим оламда йўқлуқдин такаллуфсиз. Бошима бир кўҳи ғам бир от коҳу емндин, Бир кўнгул юз пора йўқлўқ заъфи ваҳму биймидин. Қад букуб, бўйнум эгиб, тегди оёқларга бошим, Аҳли дунё пойбўси хизмату таъзимидин. Дил—кабобим, қон—шаробим, ашки ҳасрат — нуқли базм, Этти қассоми азалнинг хизмати танъимидин. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Тана%E2%80%99umning_надоматсиз%2C_тамошонинг_талаҳҳуфсуз.... Downloaded from uzbekai.com.