Туркона хиром айлади... Турди Туркона хиром айлади ул шўхи дилоро, Дил мулкини бир гўшаи чашм айлади яғмо. Туфроғда жон битса раводур, на ажаб гул, Чўх сарви сиҳи этди ниҳон кўзлари шаҳло. Ҳар қанда ғами дўсти дилпорани истар, То субҳ яқо йиртмади, меҳр ўлмади пайдо. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Туркона_хиром_айлади.... Downloaded from uzbekai.com.