Убайдуллахон Убайдуллахон Бир лаҳза кўнглум ўлмади беғам замонадин... Бир лаҳза кўнглум ўлмади беғам замонадин, Тўйди замона мендину мен ҳам замонадин. Етмай кўнгулга шодлиғ, эй ҳамдамим,етар, Юз минг ғаму алам анга ҳардам замонадин. Жамъиятики бор эди кўнгул диёрида, Ул доғи бўлди бир йўли дарҳам замонадин. Кўнглум гули бу гулшан аро сўлғали даме, Умрим ниҳоли бўлмади хуррам замонадин. Марҳам жароҳатингға, Убайдий, тиларни қўй, Етмас жароҳат аҳлиға марҳам замонадин. Бўлмас нима оламда адабдин яхши... Бўлмас нима оламда адабдин яхши, Ҳам роҳату ҳам ғам адабдин яхши, Йўқтур кўрамен барча сифатлар ораким, Яхши сифат одамда адабдин яхши. Дўстлар, ихтиёт гулшанида... Дўстлар, ихтиёт гулшанида Айшу ишрат била нишот қилинг. Чунки шарт ўлди ихтиёт этмак, Шарти боринча ихтиёт қилинг. Дўстнинг узрини қабул этмак... Дўстнинг узрини қабул этмак Дўстлуқнинг улуғ нишони эрур. Кимки қилмас қабул узри анинг, Билким ул дўстнинг ёмони эрур. Эй дўст, даме бўлмади ғамдин қутулуб... Эй дўст, даме бўлмади ғамдин қутулуб, Мазлум каби зулму ситамдин қутулуб. Фарёду фиғону оҳким, бўлмас эмиш, Ўлмай ситаму ғаму аламдин қутулуб. Эй жон, ғаму дард поймол ўлғусидур... Эй жон, ғаму дард поймол ўлғусидур, Ҳамдам сенга ул тоза ниҳол ўлғусидур. Зинҳор кўнгулни солма ҳижронидаким, Ҳажр ўлса бу кун, тонгла висол ўлғусидур. Эй кўнгул, қилма тама ул дилситондин яхшилиқ... Эй кўнгул, қилма тама ул дилситондин яхшилиқ, Нотавон жонимға ул ошуби жондин яхшилиқ. Эл ичида яхшилиқ кўрмаймен ондин, дер эдим, Эй кўнгул, мен кўрмадим, ким кўргай ондин яхшилиқ. Эй гули раъно, ҳазар қил оҳи сардимдин мудом, Ҳеч гул кўрган эмас боди хазондин яхшилиқ. Меҳрибонлиқ кўрсатиб, кўнглумни олди оқибат, Шукри лиллаҳ, кўрдум ул номеҳрибондин яхшилиқ. Эй Убайдий, яхшилиқ кўз тутмайин, не бок, мен, Не умид этгай киши мендек ямондин яхшилиқ. Эй муҳиблар жаннат ўлсун дорингиз... Эй муҳиблар жаннат ўлсун дорингиз, Ёр бўлсун душман учун дорингиз, Солсангиз йўл байтул аҳзоним сори, Бир фақире бор эди деб дорингиз. Эй нома, ўзингни васлиға еткура кўр... Эй нома, ўзингни васлиға еткура кўр, Илкини ўпуб, юзингга олиб сура кўр, Мен хасталиғимдин кўра олмай қолдим, Сен бори анинг ҳусну жамолин кўра кўр. Эй шўх, мени ҳуснунгга ҳайрон қилғил... Эй шўх, мени ҳуснунгга ҳайрон қилғил, Yo ишқинг аро бесару сомон қилғил. Yo еткур аёғингға менинг бошимни, Yo соя каби ер била яксон қиғил. Гар уруш тушса ики ҳамдам аро... Гар уруш тушса ики ҳамдам аро, Бот анинг тадбирини этмак керак. Биридин айб ўлса зоҳир, ул бири Узр айтиб айбини ёпмоқ керак. Гул сори қилмон назар зебо жамолинг борида... Гул сори қилмон назар зебо жамолинг борида, Кўзга олмон сарвни нозик ниҳолинг борида. Қилмади ҳусн аҳлиға ҳаргиз вафо ҳусну жамол, Қил вафо, эй бевафо, ҳусну жамолинг борида. Истамон ҳайвон суйин, босмон, доғи ичмон ани, Дам-бадам жон бергучи ширин зилолинг борида. Ҳар сори қилса азимат, борғил ул дилдор ила, Қолма зинҳор эй кўнгул, андин мажолинг борида. Эй Убайдий, ул париваш васлини қилғил хаёл, Қилмағил ўзга хаёл ушбу хаёлинг борида. Ғайрат юзидин кимки қилич узра мудом... Ғайрат юзидин кимки қилич узра мудом, Олғусидур мулк арусидин ком. Ёр этса агар адолат этмакни анга, Шак йўқким, олур адл ила оламни том. Ҳар дўстким ул душманингга ёр дурур... Ҳар дўстким ул душманингга ёр дурур, Билким сенга ул ёр эмас, ағёр дурур. Айланг ҳазар андинким анингдек кишида Бир нав’ хаёлу, бир бало бор дурур. Ҳижрон ғамидин кўнгул ичи тўлди яна... Ҳижрон ғамидин кўнгул ичи тўлди яна, Кўнглум уйи қайғу маскани бўлди яна. Ҳажр ўлди висол ўрниға толе йўқдин, Найлайки даво дардға юрулди яна. Жон фидо қилмай санга найлайки, жонимсен менинг... Жон фидо қилмай санга найлайки, жонимсен менинг, Жон била кўнглумдин ортуқ дилситонимсен менинг. Хоҳ қил меҳру вафо, хоҳи jafou жавр ҳам, Меҳр йўқ маҳвашлар ичра меҳрибонимсен менинг. Эй ҳаётим сенга, жисмим эвида жон нақдини — Сарф қилсам, айб эмаски, меҳмонимсен менинг. Ҳамдамимдур фиғон айларда, эй жон булбули, Нола айлаб, оҳ урарда ҳамзабонимсен менинг. Жонфизо лаълиннга жон берсам Убайдийдек ҳануз Ёвар этмас хўйи бебок, бадгумонимсен менинг. Кирсанг, эй жону жаҳоним тушгасен... Кирсанг, эй жону жаҳоним тушгасен, Лутф этиб кўнглум уйига тушгасен, Келайин дединг тонг отқач келмадинг, Бу дағи хуштурки, келсанг тушга сен. Кўнгул санга, эй ғунчаи хандон, берайин... Кўнгул санга, эй ғунчаи хандон, берайин, Кофир кўзунгга дин била имон берайин, Жонимни агар олур хаёлинг бўлса, Кел-ке-лки сени бир кўрубон жон берайин. Кўрар кўзимсан, эй жону жаҳоним... Кўрар кўзимсан, эй жону жаҳоним, Севар ёрим, азизим, меҳрибоним. Тараҳҳум қилки, бўлди хоки роҳинг, Тани фарсуда, жисми нотавоним. Кўнгул уйин бузар сели сиришком, Ҳам ўтлуқ нолаю оҳу фиғоним. Сенинг ишқингда Мажнун қиссасидек, Эл ичра топти шуҳрат достоним. Убайдийға топилмас олам ичра, Сенингдек мушфиқ, эй ороми жоним. Кўргуз манга ул шўх вафосин, ёраб... Кўргуз манга ул шўх вафосин, ёраб, Кўргузма анинг манга жафосин, ёраб. Ёраб, не дуо қилур, сен ўз лутфунг ила Бу қулнинг ижобат эт дуосин, ёраб. Мажнун ишидин ул кишиким огоҳдур... Мажнун ишидин ул кишиким огоҳдур, Ушшоқ орасинда Убайдуллоҳдур. Пайваста жунун аҳли эрур ҳамроҳ анга, Ул раҳбар эрур аларғаю, ҳам шоҳдур. Неча ул ой жонимизға жавру бедод айлагай... Неча ул ой жонимизға жавру бедод айлагай, Ўзгаларнинг шод айлаб, бизни ношод айлагай. Кўрсат, эй кўнглум, бориб ўзингни ул дилбарғаким, Шояд ул соат сени кўргач, мени йод айлагай. Оҳким ғам селидин вайрон эрур кўнглум уйи, Эмди ул вайронани ким бўлғай обод айлагай. Ишқи иш андоқ қилай даврингда, эй лайливашим, Не они Мажнун қила олғай, не Фарҳод айлагай. Эй Убайдий, йўқтур андоқ дилбари олам аро, Нотавон кўнглумни ғам қайдидин озод айлагай. Ошиқ эрмастур киши девона бўлмаса... Ошиқ эрмастур киши девона бўлмаса, Ғам дашти ичра сокини вайрона бўлмаса. Не ошиқ ўлғай ул кишиким жону кўнглини, Ўз дилбариға сарф этиб, афсона бўлмаса. Келмас ўзига ошиқи мадҳуш соқиё, Оҳу фиғону наъраи мастона бўлмаса. Бўстон аро очилмағуси ғунчадин кўнгул, Гул мавсумида бодаю паймона бўлмаса. Ғам кулбасида найлағай эрдинг, Убайдий, Соқию жому мутрибу паймона бўлмаса. Ўртанур ҳажр ўтиға жисми фигорим сенсиз... Ўртанур ҳажр ўтиға жисми фигорим сенсиз, Куядурмен, нетай, эй лола узорим, сенсиз. Равнақи боғу баҳорим эдинг, эй сарви сеҳи, Топмади нашъу намо боғу баҳорим сенсиз. Ҳар неча кўкдин ўтуб бузди малойик кўнглин Оҳу афғоним ила нолаи зорим сенсиз. Туфроғим соврулубон чиқти қуюндек, эй сарв, Сарсари ҳажр ила гардунға ғуборим сенсиз. Сабр этиб қилмас эдим нола Убайдий ёнглиғ, Йўқтурур, ваҳ, нетайин сабру қарорим сенсиз. Қойин эна давлати янга эрур, ёр-ёр... Қойин эна давлати янга эрур, ёр-ёр, Иззатию ҳурмати янга эрур, ёр-ёр. Қойин ини янгасин олғусидур, ёр-ёр, Ой юзингга кўзларин солғусидур, ёр-ёр. Урса сафойи анинг шайдо бўлур, ёр-ёр Ғояти йўқ меҳр анга пайдо бўлур, ёр-ёр. Бир-бирига меҳрибон бўлғусидир, ёр-ёр, Бир-бири меҳри билан тўлғусидур, ёр-ёр. Янга мунингдек зариф бўлмас эмиш, ёр-ёр, Хулқию ҳусни латиф бўлмас эмиш, ёр-ёр. Қайни ини янганинг қадрини бил, ёр-ёр, Билиб анинг қадрини шукрини қил, ёр-ёр. Нуқтасига бу сўзнинг етмак керак, ёр-ёр, Иззатини яхшироқ этмак керак, ёр-ёр. Сабр этса киши, муродиға етгусидир... Сабр этса киши, муродиға етгусидир, Ўзини сабур аҳлидин этгусидур. Сабр этмакидин анга етиб хуррамлиқ, Ғам хайли анинг хотиридин кетгусидур. Сабзаи хаттин кўруб, дерменки, берсам жон анга... Сабзаи хаттин кўруб, дерменки, берсам жон анга, Ким хатидур Хизру манзил чашмаи ҳайвон анга. Кўрмадим бир зарраи меҳр ул қуёшдин, эй рафиқ, Мунчаким кўнглум фалакдек бўлди саргардон анга. Васли кўнглумнинг насиби бўлмоғидин англадим, Ким насиб ўлмиш азалдин меҳнати ҳижрон анга. Чун кўнгулдин чиқса ҳижрон кечаси оҳим ўти, Ғунчадек ўтлуқ кўнгулдур оташин пайкон анга. Эй Убайдий, ҳолатингни йиғлабон ёр оллида, Ошкор этмак на ҳожат, чун эмас пинҳон анга. Сарв қадлар сарвари гулчеҳрадур, ёр-ёр... Сарв қадлар сарвари гулчеҳрадур, ёр-ёр, Дилраболар дилбари гулчеҳрадур, ёр-ёр. Гулчеҳралар бирла боғ гулшан эрур, ёр-ёр Гулшан аро сиз мудом гулхан эрур, ёр-ёр. Гулчеҳралар исидин тўлди жаҳон, ёр-ёр, Бошдин оёқ муаттар бўлди жаҳон, ёр-ёр. Гулчеҳралар қомати тўби эрур, ёр-ёр, Жаннат аро тўбининг хўби эрур, ёр-ёр. Сарви саҳийдек бўйи нозик эмиш, ёр-ёр, Бўйи каби ҳам хўйи нозик эмиш, ёр-ёр. Меҳрки гулдин аён бўлғусидур, ёр-ёр, Булбулу гул меҳрибон бўлғусидур, ёр-ёр. Бир-бирининг қадрини билса керак, ёр-ёр, Айлагуси шукрини қилса керак, ёр-ёр. Сарвики юзи гулу қадди раънодур... Сарвики юзи гулу қадди раънодур, Жон мойил ўлуб, анга кўнгул шайдодур, Эй кимки тиласанг хўблуқ асбобини, Ул руҳи мужассамда бори пайдодур. Сайр этарда гулузорим боғини... Сайр этарда гулузорим боғини, Боғламас гулгун қабойи боғини. Буздилар барча улусни боғилар, Тангри йўқ эткай, илоҳи, боғини. Сенингдек бу жаҳонда ғамгузорим йўқтур... Сенингдек бу жаҳонда ғамгузорим йўқтур, Кўрмай сени бир ерда қарорим йўқтур, Эй ёр, демаки ўзга ёринг бор эмиш, Ёрим сен эрурсен, ўзга ёрим йўқтур. Шам’ эрур парвонанинг ҳолиға гирён ҳар кеча... Шам’ эрур парвонанинг ҳолиға гирён ҳар кеча. Йиғларам они кўруб мен ҳам фаровон ҳар кеча. Аҳду паймонни танимас тонгға будур турфаким, Жону кўнглум бирла айлар аҳду паймон ҳар кеча. Кўргали ҳусн авжи узра моҳи тобоним анинг, Уялиб юз ёшурур хуршеди тобон ҳар кеча. Анбар афшон зулфининг савдосидин Мажнун бўлуб, Сўзни ўз-ўзумга айтурмен паришон ҳар кеча. Тортамен уммед ила ҳар кун фироқи дардини, Васлидин қилғайму деб дардимға дармон ҳар кеча. Айларам бир гул ғамидин нотавон булбул каби, Тинмайин ҳар лаҳза тонг отқунча афғон ҳар кеча. Ҳолима раҳм айламай кўнглим қушин парвонадек, Эй Убайдий, ўртар ул шамъи шабистон ҳар кеча. Шарҳ айлама дардсизга роҳат қадрин... Шарҳ айлама дардсизга роҳат қадрин, Меҳнат кўрган билур фароғат қадрин. Чекмай аламу оғримайин билмас эмиш, Умринда киши роҳату сиҳҳат қадрин. Сўғд ичинда ўлтурубдур ёбулар... Сўғд ичинда ўлтурубдур ёбулар, Ёбуларнинг минган оти ёбулар, Ёбуларнинг илгидин эл тинмади, YO булар турсун бу ерда, ё булар. Ул пари мажнун кўнгул жононидур... Ул пари мажнун кўнгул жононидур, Кўнгул ўзидур анинг, жон онидур. Манга мунча лутфу қаҳринг ёр эгач, Жонима жавр этмакинг, жоно, недуре Умрлар айлаб саломат сўзларин ўздин йироқ... Умрлар айлаб саломат сўзларин ўздин йироқ, Бўлмадим ҳаргиз саломат аҳлидек сўздин йироқ. Шомдек зулфунгни олғил субҳ да юздин, дедим, Дедиким: бўлғон эмастур кеча кундуздин йироқ. Кўзни, билмон, нега юмдум васл айёмидаким, Кўз юмуб очқунча бўлдум ул қаро кўздин йироқ. Қўймади бир дам вафосиз чарх, қилмай оқибат, Зарра янглиғ, ваҳ, ўшал хуршиддек юздин йироқ. Кўзлари сайёрасидин бошқа ҳеч кўрмай юзи, Эй Убайдий, кўрса бўлмас ойни юлдуздин йироқ. Ёр истамаким, олам аро ёр топилмас... Ёр истамаким, олам аро ёр топилмас, Топилса дағи мушфиқу ғамхор топилмас. Ахтарсанг агар бир яратиб икки жаҳонни, Мендек сенга бир зору гирифтор топилмас. Ҳушёр нетарсен тилабон, эй кўзи усрук, Мастона кўзунг даврида ҳушёр топилмас. Кўп ёр агарчи топилур сенга валекин, Жон бергучи мен каби вафодор топилмас. Дийдор ғанимат турур, эй телба Убайдий, Дийдоридин айрилмаки, дийдор топилмас. Ёрама ул ой марҳам ёқмади... Ёрама ул ой марҳам ёқмади, Оҳким, анга не ўтлар ёқмади. Ўзгаларга ёқти ул таври анинг, Ким анинг ул таври манга ёқмади. Ёрин киши, эй ёр, соғинмасму бўлур... Ёрин киши, эй ёр, соғинмасму бўлур, Маҳжурини дилдор соғинмасму бўлур. Кўзу қошидин мусофир ўлғон ёрин, Эй шўхи ситамгар соғинмасму бўлур? — Source: ҳттпс://wikisource.орг (works оф Убайдуллахон). Downloaded from uzbekai.com.