Эй кўнгул, қилма тама ул дилситондин яхшилиқ... Убайдуллахон Эй кўнгул, қилма тама ул дилситондин яхшилиқ, Нотавон жонимға ул ошуби жондин яхшилиқ. Эл ичида яхшилиқ кўрмаймен ондин, дер эдим, Эй кўнгул, мен кўрмадим, ким кўргай ондин яхшилиқ. Эй гули раъно, ҳазар қил оҳи сардимдин мудом, Ҳеч гул кўрган эмас боди хазондин яхшилиқ. Меҳрибонлиқ кўрсатиб, кўнглумни олди оқибат, Шукри лиллаҳ, кўрдум ул номеҳрибондин яхшилиқ. Эй Убайдий, яхшилиқ кўз тутмайин, не бок, мен, Не умид этгай киши мендек ямондин яхшилиқ. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй_ко%E2%80%99ngul%2C_қилма_тама_ул_дилситондин_яхшилиқ.... Downloaded from uzbekai.com.