Қойин эна давлати янга эрур, ёр-ёр... Убайдуллахон Қойин эна давлати янга эрур, ёр-ёр, Иззатию ҳурмати янга эрур, ёр-ёр. Қойин ини янгасин олғусидур, ёр-ёр, Ой юзингга кўзларин солғусидур, ёр-ёр. Урса сафойи анинг шайдо бўлур, ёр-ёр Ғояти йўқ меҳр анга пайдо бўлур, ёр-ёр. Бир-бирига меҳрибон бўлғусидир, ёр-ёр, Бир-бири меҳри билан тўлғусидур, ёр-ёр. Янга мунингдек зариф бўлмас эмиш, ёр-ёр, Хулқию ҳусни латиф бўлмас эмиш, ёр-ёр. Қайни ини янганинг қадрини бил, ёр-ёр, Билиб анинг қадрини шукрини қил, ёр-ёр. Нуқтасига бу сўзнинг етмак керак, ёр-ёр, Иззатини яхшироқ этмак керак, ёр-ёр. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қойин_эна_давлати_янга_эрур%2C_ёр-ёр.... Downloaded from uzbekai.com.