Сабзаи хаттин кўруб, дерменки, берсам жон анга... Убайдуллахон Сабзаи хаттин кўруб, дерменки, берсам жон анга, Ким хатидур Хизру манзил чашмаи ҳайвон анга. Кўрмадим бир зарраи меҳр ул қуёшдин, эй рафиқ, Мунчаким кўнглум фалакдек бўлди саргардон анга. Васли кўнглумнинг насиби бўлмоғидин англадим, Ким насиб ўлмиш азалдин меҳнати ҳижрон анга. Чун кўнгулдин чиқса ҳижрон кечаси оҳим ўти, Ғунчадек ўтлуқ кўнгулдур оташин пайкон анга. Эй Убайдий, ҳолатингни йиғлабон ёр оллида, Ошкор этмак на ҳожат, чун эмас пинҳон анга. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Сабзаи_хаттин_ко%E2%80%99rub%2C_дерменки%2C_берсам_жон_анга.... Downloaded from uzbekai.com.