Сарв қадлар сарвари гулчеҳрадур, ёр-ёр... Убайдуллахон Сарв қадлар сарвари гулчеҳрадур, ёр-ёр, Дилраболар дилбари гулчеҳрадур, ёр-ёр. Гулчеҳралар бирла боғ гулшан эрур, ёр-ёр Гулшан аро сиз мудом гулхан эрур, ёр-ёр. Гулчеҳралар исидин тўлди жаҳон, ёр-ёр, Бошдин оёқ муаттар бўлди жаҳон, ёр-ёр. Гулчеҳралар қомати тўби эрур, ёр-ёр, Жаннат аро тўбининг хўби эрур, ёр-ёр. Сарви саҳийдек бўйи нозик эмиш, ёр-ёр, Бўйи каби ҳам хўйи нозик эмиш, ёр-ёр. Меҳрки гулдин аён бўлғусидур, ёр-ёр, Булбулу гул меҳрибон бўлғусидур, ёр-ёр. Бир-бирининг қадрини билса керак, ёр-ёр, Айлагуси шукрини қилса керак, ёр-ёр. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Сарв_қадлар_сарвари_гулчеҳрадур%2C_ёр-ёр.... Downloaded from uzbekai.com.