Умрлар айлаб саломат сўзларин ўздин йироқ... Убайдуллахон Умрлар айлаб саломат сўзларин ўздин йироқ, Бўлмадим ҳаргиз саломат аҳлидек сўздин йироқ. Шомдек зулфунгни олғил субҳ да юздин, дедим, Дедиким: бўлғон эмастур кеча кундуздин йироқ. Кўзни, билмон, нега юмдум васл айёмидаким, Кўз юмуб очқунча бўлдум ул қаро кўздин йироқ. Қўймади бир дам вафосиз чарх, қилмай оқибат, Зарра янглиғ, ваҳ, ўшал хуршиддек юздин йироқ. Кўзлари сайёрасидин бошқа ҳеч кўрмай юзи, Эй Убайдий, кўрса бўлмас ойни юлдуздин йироқ. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Умрлар_айлаб_саломат_со%E2%80%99zlarin_о%E2%80%99zdin_йироқ.... Downloaded from uzbekai.com.