Ёр истамаким, олам аро ёр топилмас... Убайдуллахон Ёр истамаким, олам аро ёр топилмас, Топилса дағи мушфиқу ғамхор топилмас. Ахтарсанг агар бир яратиб икки жаҳонни, Мендек сенга бир зору гирифтор топилмас. Ҳушёр нетарсен тилабон, эй кўзи усрук, Мастона кўзунг даврида ҳушёр топилмас. Кўп ёр агарчи топилур сенга валекин, Жон бергучи мен каби вафодор топилмас. Дийдор ғанимат турур, эй телба Убайдий, Дийдоридин айрилмаки, дийдор топилмас. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ёр_истамаким%2C_олам_аро_ёр_топилмас.... Downloaded from uzbekai.com.