Умархон Умархон Алишер Навоий ғазалига мухаммас Ул бути ширин лиқо ҳар нечаким йод айламас, Ишқ тоғида мен этган ишни Фарҳод айламас, Хаста кўнглум бу жафолардин нечук дод айламас, Йўқ дамеким,фурқати жонимға бедод айламас, Ғайрни шод этгали кўнглумни ношод айламас. Ул парирўким,эрур ноз офаринлар сарвари, Боқмади ҳаргиз тараҳҳум бирла ошиқлар сари, Ҳасрату андуҳ бирла бордим ўзлукдан нари, Ўлмакимни билмайин гўё дер эрмиш ул пари, Ким неча кундурким,ул девона фарёд айламас. Бор эди кўнглумға зулфу оразидин тобу таб, Шому ҳижрон ичра ёндим шамъи муҳфилдек тутаб, Пайкарим ўлди ўкуш,ўқ заҳмидин жавшан лақаб, Солди кўнглум ўтиға пайконларин ҳижрон, ажаб, Ким менинг қатлимға боштин тиғи пўлод айламас. Баски элға фош этар оҳим ўти, жонон ғами, Бу жиҳатдин қолмади кўксум аро пинҳон ғами, Ҳеч кимнинг бошиға келтурмади даврон ғами, Улча бағримға қилур ғам нешидин ҳижрон ғами, Тоғнинг бағриға метин бирла Фарҳод айламас. Экга жонондин,Амиро,қилма изҳори ғаме, Ишқ асрорини арз этмакка йўқтур маҳраме, Ҳасрат ўтидин кўнгулга йўқ исиқроқ ҳамдаме, Эй Навоий,бўлма онинг ёдидин ғофил даме, Сен ким ўлдунг дегаликим,мени ул йод айламас. Бенавомен ёр кўзу қошидин Бенавомен ёр кўзу қошидин, Телба кўнглум келмас они қошидин, Кофиру мўмин анинг ҳайронидур, Куфр изҳор этти зулфу қошидин. Бўлди то табдин ҳарифи лаъли жононим анор... Бўлди то табдин ҳарифи лаъли жононим анор, Гул қилур хуни жигардин хори мижгоним анор. Ҳусн боғи мевасига ёр ноз айлаб деди: Лабларим анжирдур,себи занахдоним анор. Боғ гул бирла анориға агар ноз айласа, Ёр айтур: Оразим — гул, лаъли хандоним — анор. Лаблари шафтолусиға зормен,эй боғбон, Тўкмасун беҳуда истиғно била қоним анор. Шарбатим қондур агар топсанг ул ой базмиға бор, Лаъли хандониға еткур арзим, эй жоним, анор. Ёралиғ кўнглумни кўз ёшида қилдим парвариш, Ким эрур бу боғ аро мақбули султоним, анор. Себи ғабғаблар фироқида биҳидек сарғориб, Қон ютарменким эмастур боби дандоним анор. Кўз,лабинг унноби ҳижронида йиғларким, тўкар Қатра-қарта қон ёшимдин жайбу домоним анор. Оразинг раммонини бу бўг аро истар, Амир, Муддаодур анго,эй сарви хиромоним, анор. Жаҳон, жоно, жамолингга тасаддуқ... Жаҳон, жоно, жамолингга тасаддуқ, Дилу жин,хатти холингга тасаддуқ. Чаманда сарву шамшоду санавбар, Эрур мавзун ниҳолингга тасаддуқ. Лабинг сарчашмайи оби бақодур, Хизт хатти зулолингга тасаддуқ. Тутарман тан аро жонни кироми, Бўлур бир кун нисорингга тасаддуқ. Қолиб эрди вужудимдин хаёли, Ани қилдим хаёлингга тасаддуқ. Лабинг ҳажрида заҳри ғам ютармен, Ҳаловат йоди болингга тасаддуқ. Эрурсан ҳусн мулкини Амири, Жаҳон жоҳу жалолингга тасаддуқ. Кокул Нега мунча сиёҳдур кокул, Магарам дуди оҳдур кокул. Ҳалқайи зулфидин кўрунди юзи, Ҳолайи бадри моҳдур кокул. Ҳусн иқболини ёшурмоқ учун, Тожи зери кулоҳдур кокул. Ҳийлайи қатл этарга хол-у хати, Икки золим гувоҳдур кокул. Кишвари ҳусннинг Амиридур, Салтанат дастгоҳдур кокул. Лаб уюр такаллумға, зулфни паришон қил... Лаб уюр такаллумға, зулфни паришон қил, Қанд қимматин синдур, нархи анбар арзон қил. Ҳусн шоҳисен, жоно, бу ҳазин гадоларға, Кўз учи била боқиб, хайр айла эҳсон қил. Ишқ диниға мункир бўлса зоҳиди худбин, Эй санам, лиқо кўрсат, габрни мусулмон қил. Эҳтисоб учун зоҳид кирса дайр аро, соқий, Бир қадаҳ била онинг зуҳдидин пушаймон қил. Истасанг кўнгулларни ғамза ёйиға қирбон, Қошларинг ҳилолини моҳи ийди қурбон қил. Шўхи чашми навхатсен, ноз даштида сайр эт, Гарди хоки пойингни сурмайи ғазолон қил. Ёр лаълидин ҳарфе айладин Амир иншо, Эй кўнгул, бу гавҳарни жон ичинда пинҳон қил. Лутфий ғазалига мухаммас Неча дард изҳор этсам,ул санамдин чора йўқ, Не учун қон тўкмасун ул кўзки намдин чора йўқ, Ранж ила муътод ўланларға ситамдин чора йўқ, Ишқ тушса ҳар кўнгулға дарду ғамдин чора йўқ, Етса чун ништар жароҳатға аламдин чора йўқ. Солди зулфи ораз ила кўксум ичра тобу таб, Ўртади маҳзун кўнгулни шамъи муҳфилдек тутаб, Ғунча янглиғ қон ўлуб бир амр мавҳуми тилаб, Эй вужуд,ул тор офъиздин ҳеч бўлсан,не ажаб, Ушбу йўлда юруғанларга адамдин чора йўқ. Чун ниҳон эттинг сочингдин,оразинг,эй маҳжабин, Бу адо бирла ёшурдинг куфр шоми ичра дин, Талх этти айшими бахтим қаро,кўнглум ҳазин, Бир тутуб зулфингни юз минг заҳр топтим зулмидин, Оре-ореким,йилон тутқонға самдин чора йўқ. Баски йўқ ушшоқ хайли ичра мен янглиғ ғаюр, Гар Амир ўлсам муҳаббат кишвари ичра бўлур, Қилмағил маъюс айлаб нотавонлардин нуфур, Эшикингдин қавлама,бу Лутфийнинг журмин кечур, Ким бу боб ичра каримларға карамдин чора йўқ. Мендин ўрганди Жунун дарёси туғён айламакни мендин ўрганди, Талотум бирла тўфон айламакни мендин ўрганди. Ғам-у дард-у муҳаббат гулшанида гул бирла ғунча, Яқо чок-у, кўнгул қон айламакни мендин ўрганди. Ҳамиша маҳфили гулшан аро ойини ул ғунча, Хаёлин хобда пинҳон айламакни мендин ўрганди. Нечаким шамъи маҳфил ҳосили сўз-у гудоз айлар, Сиришки оҳ сомон айламакни мендин ўрганди. Чаманда йиғладим кўп ул гули ораз фироқида, Кўзини абри гирён айламакни мендин ўрганди. Укуш ошуфта эрдим зулфидин, боди сабо ҳар дам, Гул авроқин паришон айламакни мендин ўрганди. Чу тўктум ашки оташбор ул маҳваш хаёлидин, Кеча анжум чароғон айламакни мендин ўрганди. Муаллиммен букун савдо дабистонида, эй Мажнун, Саҳар чоки гирибон айламакни мендин ўрганди. Амир, ул ой ғамидин айладим дардим иложини, Ҳакими ишқ дармон айламакни мендин ўрганди. Нега арбоби хирад аҳли жунундан ори бор... Нега арбоби хирад аҳли жунундан ори бор? Ким булар урён аларнинг жуббайи дастори бор. Гул юзунг олида зоҳир қилди шабнамдин арақ, Ғунча хомушу лабингни гавҳари гуфтори бор. Бўлма маҳзун боғбон,боғингга кирмас маҳвашим, Сарвдур қадди ани, рухсоридин гулзори бор. Соқиё, май бирла бир соат мени шодон қил, Нотавон кўнглумни ҳижрон дардидан озори бор. Эй кўнгул, динингни пинҳон асра ишқ атворида, Қошини ҳар бир хамида кўз деган айёри бор. Кўҳкан Ширинга ошиқ бўлди, Мажнун Лайлига, Ким муҳаббат шаҳрида ҳар кимсани бир ёри бор. Риштайи зулфини бўйнумда кўруб таън айламанг, Бир бираҳман бут йўлида бўйнида зуннори бор. Ёр ишқидин парилар эътироз айлар магар, Ҳар бирини бўйнида таъвиз ила туммори бор. Дилраболар ичра яктолиққа машҳур ўлса, лек Кўйида мен телба янглиғ бениҳоят зори бор. Эй пари, бир кун бузуқ кулбам сари қилғил хиром, Ҳеч агар йўқтур замони сояйи девори бор. Не сабабдин ўлмасун обод кўнглум кишвари, Ишқ шоҳидек Амири маъдилат осори бор. Оҳким, ёр менга ёр ўлмас... Оҳким, ёр менга ёр ўлмас, Ғами ўлтурдию ғамхор ўлмас. Не бало нозу тағофилдур анго, Куйдим ишқида — хабардор бўлмас. Булҳавас ишқ рамузин на билур, Бехирад маҳрами асрор ўлмас. Зулфи бирла на талошур сунбул, Ҳар хашак нофаи тотор ўлмас. Оразин кўр хатидин ўлма малул, Қайси гулдурки анга хор ўлмас. Ишқ вайронасидур турфа мақом, Анда ҳаргиз дару девор ўлмас. Кулмангизлар мени расволиғима, Телбада нанг била ор ўлмас. Нигорондур кўзум ойина мисол, Нега шойистайи дийдор ўлмас. Ошиқ ўлдум,нега сендин ёшурай, Бегуноҳ мўжиби инкор ўлмас. Бу жамолу бу латофат бирла, Кимдур ул сенга гирифтор ўмас. Қайси кундурки юзунг ҳасратидин Кўзларим ашк ила саршор ўлмас. Хатидин шиква на ҳожат, эй кўз, Қайси ойинада зангор ўлмас. На билур ишқни кайфиятини, Яхшиларфъа киши ҳамроз ўлмас. Ҳар кўнгул ишқдин огоҳ эрмас, Ҳар садафда дури шаҳвор ўлмас. Гавҳари назм баҳосиздур, Амир, Анга ҳар сифла харидор олмас. Оразинг гулзори жаннат боғидур Оразинг гулзори жаннат боғидур, Тори зулфунг жон қушини боғидур, Ҳалқайи зуннор зулфунг даврида Кофири ишқ ўлмоғонлар боғидур. Қошингға тегузмағил қаламни... Қошингға тегузмағил қаламни, Бу хат била бузмағил рақамни. Бутхоналар ичра ҳеч тарсо, Бир кўрмади сен каби санамни. Ошиқларингга тараҳҳум этгил, Кўп айлама жабр ила ситамни. Кўнглум қуши тойири ҳариминг, Сайд этма кабутари ҳарамни. То беватан ўлмасин кўнгуллар, Зулфунгдин аюрма печ-у хамни. Йўлунгда ғубори роҳ бўлдим, Бошимга етурмадинг қадамни. Иқлими вафо Амиридурсен, Эй шаҳ, бу гадоға қил карамни. Табибо, шарбати ўйноб ичарга бермагин пандим... Табибо, шарбати ўйноб ичарга бермагин пандим, Лабидин талх-у ширин сўз эрур дори-йи гулқандим. Агар ишқингни таркин қилмасам жавр этма, эй золим, Юзингни мусҳафидин эрди бу сўзда савгандим. Кел, эй машшота, раҳм эт, ёр зулфиға тароғ урма, Эрур жон риштасидин они ҳар ториға пайвандим. Лабидин ком топдим, эй Масиҳо, урмағил дамким, Мани бир сўз ила тиргузди ул лаъли шакархандим. Филотун ишқ дарсида менга шогирд эрур, лекин Хатингни рамзидин огоҳ эмас таъби хирадмандим. Балодур зулфи пуртоби, Амир, андин кўнгул узма, Ки ҳар бир ториға бир пайванд эрур пайванд-пайвандим. Ул пари жонимға ўтлар ёқадур Ул пари жонимға ўтлар ёқадур, Куйгоним кўнглиға яхши ёқадур, Ишқида ҳар ён тушуб жайбимға чок, Телбамен пийроҳаним беёқадур. Висолингга кўнгул муштоқ эди, эй ёр, хуш келдинг... Висолингга кўнгул муштоқ эди, эй ёр, хуш келдинг, Кўзум нурини равшан айладинг бисёр, хуш келдинг. Хуморим заъфидин бетоб эдим, базм ичра, эй соқий, Хиромон шишайи соғар тутуб саршор, хуш келдинг. Кўнгул боғида ҳар ён доғи оҳим сарв ила гулдур, Бу гулшан сайриға,эй сарви гулрухсор, хуш келдинг. Бу шаклу бу шамойил бирла базми ноз ора кирдинг, Сиҳи қадларни қилдинг сояйи девор, хуш келдинг. Хазин муштоқларға ёри фирдавс хаёлидин, Етурдинг mujdae товуси хушрафтор, хуш келдинг. Кеча кулбамға пинҳон келди ул маҳваш, Амир айди: Бу лутфу марҳаматни билмасун ағёр, хуш келдинг! Залилий ғазалига мухаммас Ғамингдин,эй пари рухсора,жони нотавоним бор, Қилурға ранг ҳижронинг қиличин қатра қоним бор, Фироқинг боғида булбул киби минг достоним бор, Юзунгни кўрмагач,эй гулузорим,юз фиғоним бор, Жаҳон боғида истарман сени то танда жоним бор. Тутошди ишқ ўти кўнглум аро тадбир этолмайман, Гули сероби рухсоринг анга тасвир этолмайман, Муҳаббат шарҳини жон ўртанур таҳрир этолмайман, Жунун мактубини мазмунини тақрир этолмайман, Эшитгон халқ йиғлар шўлайи тиғ забоним бор. Қадам урган муҳаббат кўйига афсона бўлмасму? Парилар бирла суҳбат айлагон девона бўлмасму? Ғами ёр истагон ағёрдин бегона бўлмасму? Жунун шаҳри саросар,оқибат вайрона бўлмасму? Кўзум ёши чу дарё ҳар тараф оби равоним бор. Парирўлар юзини моҳ дерман,айб қилманглар, Сиҳи қадлар ғамидин оҳ дерман, айб қилманглар, Ҳарими дилни байтуллоҳ дерман, айб қилманглар, Кўнгулни пойи тахти шоҳ дерман, айб қилманглар, Вужудим шаҳрида лашкаркаши соҳибқироним бор. Амиро,менга ўхшаб ғамда муътод ўлмағил ҳаргиз, Асири жилвайи ул сарви озод ўлмағил ҳаргиз, Мени маҳзун топиб,эй ишқ,жаллод ўлмағил ҳаргиз, Йиқилди деб Залилийни адув шод ўлмағил ҳаргиз, Мададкорим мени султон Ситуқи Буғрохоним бор. — Source: ҳттпс://wikisource.орг (works оф Умархон). Downloaded from uzbekai.com.