Алишер Навоий ғазалига мухаммас (Умархон) Умархон Ул бути ширин лиқо ҳар нечаким йод айламас, Ишқ тоғида мен этган ишни Фарҳод айламас, Хаста кўнглум бу жафолардин нечук дод айламас, Йўқ дамеким,фурқати жонимға бедод айламас, Ғайрни шод этгали кўнглумни ношод айламас. Ул парирўким,эрур ноз офаринлар сарвари, Боқмади ҳаргиз тараҳҳум бирла ошиқлар сари, Ҳасрату андуҳ бирла бордим ўзлукдан нари, Ўлмакимни билмайин гўё дер эрмиш ул пари, Ким неча кундурким,ул девона фарёд айламас. Бор эди кўнглумға зулфу оразидин тобу таб, Шому ҳижрон ичра ёндим шамъи муҳфилдек тутаб, Пайкарим ўлди ўкуш,ўқ заҳмидин жавшан лақаб, Солди кўнглум ўтиға пайконларин ҳижрон, ажаб, Ким менинг қатлимға боштин тиғи пўлод айламас. Баски элға фош этар оҳим ўти, жонон ғами, Бу жиҳатдин қолмади кўксум аро пинҳон ғами, Ҳеч кимнинг бошиға келтурмади даврон ғами, Улча бағримға қилур ғам нешидин ҳижрон ғами, Тоғнинг бағриға метин бирла Фарҳод айламас. Экга жонондин,Амиро,қилма изҳори ғаме, Ишқ асрорини арз этмакка йўқтур маҳраме, Ҳасрат ўтидин кўнгулга йўқ исиқроқ ҳамдаме, Эй Навоий,бўлма онинг ёдидин ғофил даме, Сен ким ўлдунг дегаликим,мени ул йод айламас. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Алишер_Навоий_г%CA%ББазалига_мухаммас_%28Umarxon%29. Downloaded from uzbekai.com.