Бўлди то табдин ҳарифи лаъли жононим анор... Умархон Бўлди то табдин ҳарифи лаъли жононим анор, Гул қилур хуни жигардин хори мижгоним анор. Ҳусн боғи мевасига ёр ноз айлаб деди: Лабларим анжирдур,себи занахдоним анор. Боғ гул бирла анориға агар ноз айласа, Ёр айтур: Оразим — гул, лаъли хандоним — анор. Лаблари шафтолусиға зормен,эй боғбон, Тўкмасун беҳуда истиғно била қоним анор. Шарбатим қондур агар топсанг ул ой базмиға бор, Лаъли хандониға еткур арзим, эй жоним, анор. Ёралиғ кўнглумни кўз ёшида қилдим парвариш, Ким эрур бу боғ аро мақбули султоним, анор. Себи ғабғаблар фироқида биҳидек сарғориб, Қон ютарменким эмастур боби дандоним анор. Кўз,лабинг унноби ҳижронида йиғларким, тўкар Қатра-қарта қон ёшимдин жайбу домоним анор. Оразинг раммонини бу бўг аро истар, Амир, Муддаодур анго,эй сарви хиромоним, анор. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бо%E2%80%99ldi_то_табдин_ҳарифи_ла%E2%80%99ли_жононим_анор.... Downloaded from uzbekai.com.