Жаҳон, жоно, жамолингга тасаддуқ... Умархон Жаҳон, жоно, жамолингга тасаддуқ, Дилу жин,хатти холингга тасаддуқ. Чаманда сарву шамшоду санавбар, Эрур мавзун ниҳолингга тасаддуқ. Лабинг сарчашмайи оби бақодур, Хизт хатти зулолингга тасаддуқ. Тутарман тан аро жонни кироми, Бўлур бир кун нисорингга тасаддуқ. Қолиб эрди вужудимдин хаёли, Ани қилдим хаёлингга тасаддуқ. Лабинг ҳажрида заҳри ғам ютармен, Ҳаловат йоди болингга тасаддуқ. Эрурсан ҳусн мулкини Амири, Жаҳон жоҳу жалолингга тасаддуқ. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Жаҳон%2C_жоно%2C_жамолингга_тасаддуқ.... Downloaded from uzbekai.com.