Мендин ўрганди Умархон Жунун дарёси туғён айламакни мендин ўрганди, Талотум бирла тўфон айламакни мендин ўрганди. Ғам-у дард-у муҳаббат гулшанида гул бирла ғунча, Яқо чок-у, кўнгул қон айламакни мендин ўрганди. Ҳамиша маҳфили гулшан аро ойини ул ғунча, Хаёлин хобда пинҳон айламакни мендин ўрганди. Нечаким шамъи маҳфил ҳосили сўз-у гудоз айлар, Сиришки оҳ сомон айламакни мендин ўрганди. Чаманда йиғладим кўп ул гули ораз фироқида, Кўзини абри гирён айламакни мендин ўрганди. Укуш ошуфта эрдим зулфидин, боди сабо ҳар дам, Гул авроқин паришон айламакни мендин ўрганди. Чу тўктум ашки оташбор ул маҳваш хаёлидин, Кеча анжум чароғон айламакни мендин ўрганди. Муаллиммен букун савдо дабистонида, эй Мажнун, Саҳар чоки гирибон айламакни мендин ўрганди. Амир, ул ой ғамидин айладим дардим иложини, Ҳакими ишқ дармон айламакни мендин ўрганди. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Мендин_о%27rgandi. Downloaded from uzbekai.com.