Нега арбоби хирад аҳли жунундан ори бор... Умархон Нега арбоби хирад аҳли жунундан ори бор? Ким булар урён аларнинг жуббайи дастори бор. Гул юзунг олида зоҳир қилди шабнамдин арақ, Ғунча хомушу лабингни гавҳари гуфтори бор. Бўлма маҳзун боғбон,боғингга кирмас маҳвашим, Сарвдур қадди ани, рухсоридин гулзори бор. Соқиё, май бирла бир соат мени шодон қил, Нотавон кўнглумни ҳижрон дардидан озори бор. Эй кўнгул, динингни пинҳон асра ишқ атворида, Қошини ҳар бир хамида кўз деган айёри бор. Кўҳкан Ширинга ошиқ бўлди, Мажнун Лайлига, Ким муҳаббат шаҳрида ҳар кимсани бир ёри бор. Риштайи зулфини бўйнумда кўруб таън айламанг, Бир бираҳман бут йўлида бўйнида зуннори бор. Ёр ишқидин парилар эътироз айлар магар, Ҳар бирини бўйнида таъвиз ила туммори бор. Дилраболар ичра яктолиққа машҳур ўлса, лек Кўйида мен телба янглиғ бениҳоят зори бор. Эй пари, бир кун бузуқ кулбам сари қилғил хиром, Ҳеч агар йўқтур замони сояйи девори бор. Не сабабдин ўлмасун обод кўнглум кишвари, Ишқ шоҳидек Амири маъдилат осори бор. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Нега_арбоби_хирад_аҳли_жунундан_ори_бор.... Downloaded from uzbekai.com.