Қошингға тегузмағил қаламни... Умархон Қошингға тегузмағил қаламни, Бу хат била бузмағил рақамни. Бутхоналар ичра ҳеч тарсо, Бир кўрмади сен каби санамни. Ошиқларингга тараҳҳум этгил, Кўп айлама жабр ила ситамни. Кўнглум қуши тойири ҳариминг, Сайд этма кабутари ҳарамни. То беватан ўлмасин кўнгуллар, Зулфунгдин аюрма печ-у хамни. Йўлунгда ғубори роҳ бўлдим, Бошимга етурмадинг қадамни. Иқлими вафо Амиридурсен, Эй шаҳ, бу гадоға қил карамни. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қошингг%E2%80%98a_тегузмаг%E2%80%98il_қаламни.... Downloaded from uzbekai.com.