Табибо, шарбати ўйноб ичарга бермагин пандим... Умархон Табибо, шарбати ўйноб ичарга бермагин пандим, Лабидин талх-у ширин сўз эрур дори-йи гулқандим. Агар ишқингни таркин қилмасам жавр этма, эй золим, Юзингни мусҳафидин эрди бу сўзда савгандим. Кел, эй машшота, раҳм эт, ёр зулфиға тароғ урма, Эрур жон риштасидин они ҳар ториға пайвандим. Лабидин ком топдим, эй Масиҳо, урмағил дамким, Мани бир сўз ила тиргузди ул лаъли шакархандим. Филотун ишқ дарсида менга шогирд эрур, лекин Хатингни рамзидин огоҳ эмас таъби хирадмандим. Балодур зулфи пуртоби, Амир, андин кўнгул узма, Ки ҳар бир ториға бир пайванд эрур пайванд-пайвандим. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Табибо%2C_шарбати_о%E2%80%99ynob_ичарга_бермагин_пандим.... Downloaded from uzbekai.com.