Висолингга кўнгул муштоқ эди, эй ёр, хуш келдинг... Умархон Висолингга кўнгул муштоқ эди, эй ёр, хуш келдинг, Кўзум нурини равшан айладинг бисёр, хуш келдинг. Хуморим заъфидин бетоб эдим, базм ичра, эй соқий, Хиромон шишайи соғар тутуб саршор, хуш келдинг. Кўнгул боғида ҳар ён доғи оҳим сарв ила гулдур, Бу гулшан сайриға,эй сарви гулрухсор, хуш келдинг. Бу шаклу бу шамойил бирла базми ноз ора кирдинг, Сиҳи қадларни қилдинг сояйи девор, хуш келдинг. Хазин муштоқларға ёри фирдавс хаёлидин, Етурдинг mujdae товуси хушрафтор, хуш келдинг. Кеча кулбамға пинҳон келди ул маҳваш, Амир айди: Бу лутфу марҳаматни билмасун ағёр, хуш келдинг! — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Висолингга_ко%E2%80%99ngul_муштоқ_эди%2C_эй_ёр%2C_хуш_келдинг.... Downloaded from uzbekai.com.