Залилий ғазалига мухаммас Умархон Ғамингдин,эй пари рухсора,жони нотавоним бор, Қилурға ранг ҳижронинг қиличин қатра қоним бор, Фироқинг боғида булбул киби минг достоним бор, Юзунгни кўрмагач,эй гулузорим,юз фиғоним бор, Жаҳон боғида истарман сени то танда жоним бор. Тутошди ишқ ўти кўнглум аро тадбир этолмайман, Гули сероби рухсоринг анга тасвир этолмайман, Муҳаббат шарҳини жон ўртанур таҳрир этолмайман, Жунун мактубини мазмунини тақрир этолмайман, Эшитгон халқ йиғлар шўлайи тиғ забоним бор. Қадам урган муҳаббат кўйига афсона бўлмасму? Парилар бирла суҳбат айлагон девона бўлмасму? Ғами ёр истагон ағёрдин бегона бўлмасму? Жунун шаҳри саросар,оқибат вайрона бўлмасму? Кўзум ёши чу дарё ҳар тараф оби равоним бор. Парирўлар юзини моҳ дерман,айб қилманглар, Сиҳи қадлар ғамидин оҳ дерман, айб қилманглар, Ҳарими дилни байтуллоҳ дерман, айб қилманглар, Кўнгулни пойи тахти шоҳ дерман, айб қилманглар, Вужудим шаҳрида лашкаркаши соҳибқироним бор. Амиро,менга ўхшаб ғамда муътод ўлмағил ҳаргиз, Асири жилвайи ул сарви озод ўлмағил ҳаргиз, Мени маҳзун топиб,эй ишқ,жаллод ўлмағил ҳаргиз, Йиқилди деб Залилийни адув шод ўлмағил ҳаргиз, Мададкорим мени султон Ситуқи Буғрохоним бор. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Залилий_г%E2%80%99azaliga_мухаммас. Downloaded from uzbekai.com.