Мухаммаслар (Умидий) Умидий 1 Билки ул золим фалак гуллар намоён айлади, Сабзалар бирлан чаман саҳнини бўстон айлади, Ғунчалар лаълини кулгу бирла хандон айлади, Турфатул-айн ичра авроқин паришон айлади, Булбули шўридасин доғида нолон айлади. Бирни тахти салтанат узра мақомини баланд, Сарфарозу шодком айлаб эл ичра аржуманд, Ҳар таманносин муяссар, ҳар сўзин айлаб писанд, Душманин зору забун, олдида айлаб қайду банд, Бетаҳоши ҳарна мақсудин фаровон айлади. Бирни равшан қилди кўзгуйи жалодат давлатин, Бирнинг орттурди дамодам ғусса бирлан кулфатин, Мамлакат ичра қуриб бирни сарири шавкатин, Бирни беҳуш айлабон, чеккан тамоми меҳнатин, Бирни кулдурди, бирини бағрини қон айлади. Бирни Мажнундек биёбон узра қилди дарбадар, Оқизиб кўз йўлидин селобаи хуни жигар, Гоҳи узлат кўчасида кездуруб шаб то саҳар, Гоҳи ташлаб водийи фурқат аро бе pou сар, Телбаи саргаштаи кўҳу биёбон айлади. Дод этай юз тил билан бу даҳри нофаржомдин, Бир-биридан баттаринроқ бесубут айёмдин, Ҳар замон ком олмоқ истарлар мани нокомдин, Кўргузуб май ўрнида заҳри ҳалоҳил жомдин, Бенаво Умидийдек маҳбуси зиндон айлади. 2 Бўлсам, эй булбул, санингдек гулга ҳамдам кошки, Васл учун хилватгаҳи дилдора маҳрам кошки, Ғайрдин айлаб қаму сирримни мубҳам кошки, Ийди ҳуснидин топиб бир кеча байрам кошки, Чирмасам зуннорини белимға маҳкам кошки. Айру ўлдум ёрдин, ағёрлар кулди сабаб, Домани саҳрони туттум кўп чекиб ранжу тааб, Ушлади бемеҳрлик роҳини ул ҳуро лақаб. Май сари тарки табассум айлабон ул шаҳдлаб, Сўзлади ағёрима ман эмди ўлсам кошки. Айладим тарки ватан Мажнун каби мен бенаво; Жавр ила қилғоч рақиблар дилрабоимдин жудо. Шамъи айшимни ўчурди бемаҳал боди сабо, Бўлди олам саҳни кўзумға мани зулматсаро, Етмасайди юз аламлар узра юз ғам кошки. Афзун ўла боражак ҳайрон уза расволиғим, Ғам кетурди бошима ҳасрат туни танҳолиғим, Ишқими фош айлади эл ичра бепарволиғим, Дарбадар қилди рақиблар бирла базморолиғим, Бўлмасамчи бевафолар бирла ҳамдам кошки. Эй харидори матои орифи бозори гул, Арғунунсози тараб ҳамону ҳар гулзори гул, Телбаи, ошуфтаи, мажруҳу пеши хори гул, Андалиби беватан қилди сари зуннори гул, Сендек ўлсам бир нафас гул бирла ман ҳам кошки. Бўлмади ошиқ бўлиб жоним, нигорим садқаси, Йўху борим васл ўлан ҳангоми борим садқаси, Саргарон бошим қудуми шаҳсуворим садқаси, Ҳар тарафдин нақди диним, гулузорим садқаси, Деса Мажнуне мани ҳам халқи олам кошки. Жон керакмас жисмим ичра ул паризод ўлмаса, Тарки гулшан айларам ул қадди шамшод ўлмаса, Йўқ Умид, андин карам бир лутф ижод ўлмаса, Мен каби юз қул боши йўлида барбод ўлмаса, Берса ул қотил шаробе тиғи ғам ҳам кошки. 3 Телба Умидий қулинг беҳушу беидрокроқ, Нўш этиб хамри жаҳолатдин тили нопокроқ, Сўзани Маръям билан қилғил руфу чолокроқ, Кўкрагимдур субҳнинг пироҳанидин чокроқ, Кипригим шабнам тўкулган сабзадин намнокроқ. Жазмлик, яхши карамлик, меҳрибон кўрдум сани, Ташладим бошим аёғингға ҳамон кўрдум сани, Гавҳари меҳрингни жисмим ичра жон кўрдум сани, Бу кўнгул ғамнокидин tO шодмои кўрдум сани, Истарам, ҳардамки бўлғай хотирим ғамнокроқ. Шўх-шанг атфоллардин тегса кўп бағримга тош, - Уз жазоси, қилди иш бесабрликдин бекенгош, Тўкмака ушшоқ қонин қотили айлар талош, Уйла мужгон ханжариға ёпушубдур дурри ёш, Ким магар андин ятиме йўқтурур бебокроқ. Қўйгуча ёлғиз мани, жонимни ол, эй дилрабо, Сансизин бир лаҳза лаззат йўқ тирикликдин манго, Қўйма бепарво қадам ҳар ёна майл айлаб яно, Лабларингдан ком олурда барча эл қулдур санго, Жон берурда бир қулинг йўқ бандадин чолокроқ. Қўйса гар гарди мазаллатни ризо аҳлига чарх, Бошини фармондин индурмас, адо аҳлига чарх, Кимиё билғай баногоҳ чашми во аҳлига чарх, Одамийлик туфроғин берса фано аҳлига чарх, Оҳким, йўқдур киши аҳли вафодин хокроқ. Эйқачон бошим мани овези ул фитрок ўлур, Қоши ёсидин тегиб ўқ, сийнаси дарднок ўлур, Қон тарашшуҳ айлабон, олуда жисмим пок ўлур, Неча ўқлосанг Навоий, кўнгли захминроқ ўлур, Кўрмагай, захмини тиккон сари бўлғой чокроқ. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Мухаммаслар_%28Umidiy%29. Downloaded from uzbekai.com.