Рубоийлар (Умидий) Умидий 1 Эй андалиби хома, ҳамиша тарона чек, Йод айлагил жамолини, оҳи шабона чек. Наврўз кайфини яна кўздин учирмағил, Мастоналиқ пиёласини ёна-ёна чек. 2 Эй соқийи хужасталиқои тараб адо, Кавсар нишон шаробингға юз нақди жон бақо. Лаб ташна, жон гурусна, кўнгул майға мустаманд, Лаълинг ҳақида айла мани ҳожатим раво. 3 Эй соқий, бода баҳриға маллоҳи кишт ўлса, Ҳурона коса тутки, майли шароби биҳишт ўлса. Дориламон майкададин қувмағил ғофил мани, Қурбони бўйи бодаи райҳон сиришт ўлса. 4 Эй майфуруши асри шаҳ, Жамшиди анжуман, Келтур қадаҳни гардиша, шайдолиқ айла фан. Ғам дафъиға ҳакими қазо амр этиб шароб, Ранжи танимни дафъиға ҳозиқлиқ айла сан. 5 Бир кеча соқий май била кўнглумни сарафроз, Чўх айлади, қилиб эрдим жоним анго ниёз. Илгимда эрди зодаи ашъори хотирим, Айди тамом ўқуб кўруб, номин анго — Ниёз. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Рубоийлар_%28Umidiy%29. Downloaded from uzbekai.com.