Алишер Навоий ғазалига мухаммас (Вафоий) Вафоий Бўлғали сандин жудо дерманки даврон бўлмасун, Моҳ рўйинг бўлмаса хуршиди тобон бўлмасун, Лаъли жонбахшингдин айру оби ҳайвон бўлмасун, Сансизин, эй умр, бир соат манго жон бўлмасун, Сан бўлу бас, тубии фирдавси ризвон бўлмасун. Каъбаи ислом ичинда кош хоки дар мани, Оташи дайри муғон этгайди хокистар мани, Бу гунаҳдин ким қилур меҳроба рўёвар мани, Қошиға қилғоч сужуд ўлтурди ул кофар мани, Ҳеч мўмин ёри, ёраб, номусулмон бўлмасун. Бу нечук бедодгардурким қилур сарсарни тез, Хуни аҳли дилдин этти еру кўкни шуълахез, Бир қўлида шишаи май, бир қўлида тийғи тез, Эй кўнгул, масте чиқиб шаҳр ичра солмиш рустахез, Бир хабар тутким, бизинг бебоки нодон бўлмасун. Дину имонимни торож этти охир бир гўзал, Лаъли Исо, хатти Хизру кўзлари кофир масал, Қисмат этмишдур манго бу нав’ қассоми азал, Ишқида жоним уқубатлар била ол, эй ажал, То онинг ошиқлиғи ҳеч кимга осон бўлмасун. Лаъли шаккарбор янглиғ тебратиб ширин лабин, Қўймади мискин Вафоға илтифот этмак камин, Оби ҳайвон шарбатин то англа бермаслар текин, Дедиким, жон бер, доғи ўпгил оёғим туфроғин, Ки Навоий, тезроқ ўлким пушаймон бўлмасун. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Алишер_Навоий_г%E2%80%98azaliga_мухаммас_%28Vafoiy%29. Downloaded from uzbekai.com.