Бир мушт туфроқ эрур жисмим бу ғамфизода... Вафоий Бир мушт туфроқ эрур жисмим бу ғамфизода, Сақфи ҳубоб янглиғ майхонаи ҳавода, Солмоқ тйлар оёқдин рўзи шароб бода, Ёраб, паноҳ бергил ман зору номурода Ким, солди шайтон яна роҳи.шарру фасода. Бир умр эдию эрдим фориғ бу шўру шардин, Йод этмас эрдим асло шамшир ила сипардин, Худу таёқу жавшан тушмиш эди назардин, Эмди нечук чекарман қўл тийғ ила табардин, Бир чўқли туҳматидин бўлди низр’ арода. Габри мукаддаридур мазҳабда номусул-мон, Ҳар бир туки тегинда йз минг ҳазор шайтон, Бир пора халқ ичида дермиш ўзини султон, Машҳурдур бу, оре ҳар кимга дўнса даврон, Дермиш ўзин Сулаймон деву ҳаромзода. Гар бўлмасанг ҳароми бу гуфтугу надандур, Аслинтни ман билурман, отанг аланғудандур, Туйникдин тушуб ҳам кашмири эвғадандур, Соҳир қўлунг тегинда беҳуш ўлуб ётондур, Инсоф қилки, мандин аслинг недур зиёда. Оре, зиёда мандин бир неча меҳнатинг бор, Дунёи дун отонғон юз минг фалокатинг бор, Бир бошда, эй хабарсиз, сонсиз машаққатинг бор, Оинаи дилингда занги кудуратинг бор, Гирдоба ғарқ ўлубсан дарёич можарода. Отангни гар десам нур, зулматда нур найлар, Онангни гар десам ҳур, дўзахда ҳур найлар, Бу дашти пурбалода жуз талху шўр найлар, Биноларинг ёнинда бир чашми кўр найлар, Кўр кимдур, исми Воҳид, айт, эй сафойи сода. Ҳарчанд агар Вафодек мўри муҳаққари ман, Айём гардишинда помоли бистариман, Сўз хисрави ўнгинда ё анга чокариман, Боргоҳи базми майдон нодир суханвариман, Оллимда шангу урмиш сандек юз минг пиёда. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бир_мушт_туфроқ_эрур_жисмим_бу_г%E2%80%98amfizoda.... Downloaded from uzbekai.com.