Фузулий ғазалига мухаммас (Вафоий, I) Вафоий Эй аҳли ҳуш, бир дам дунёи бевафода Ташхиси неку бад чун ҳақни кўринг арода, Ҳар сахт жонни ғамда мандин деманг зиёда, Улсайди бандаги ғам Фарҳоди мубталода, Бир оҳ ила верурди минг Бесутунни бода. Чекдим басе париваш Лайлиларинг жафосин, Ҳеч кимса менча билмас девоналиғ адосин, Деманг менинг қошимда ҳар телба можаросин, Версайди, оҳ, Мажнун фарёдиминг садосин, Қушми қарор эдубдур бошиндаги явода. Эй дил, не бўлди, гоҳи бизлар сори гузор эт, Ғам даштида қуюндек жисмимни хоксор эт, Хуршиддек шуоинг помоли рўзғор эт, Сарварлик истар эрсанг афтодалиғ шиор эт, Ким, душмадан оёға чиқмади боша бода. Гулруҳларинг ғамидин айлаб баҳор умидим, Доғи жигардин очмиш минг лолазор умидим, Ииғларға то булутдек қилди барор умидим, Ашки равонима эл жам’ ўлди, вор умидим Ким, ўлди вора-вора жамъиятим зиёда. Беҳуда васли жонон дил айламаз тақозо, Оламда ҳар вужуднинг таъбинчадур таманно, Ҳар бошда бир хаёлу, ҳар кўзда бир томошо, Фарҳодда завқи сурат, Мажнунда сайри саҳро. Бир роҳат ичра ҳар ким, онжақ манам балода. Билмон нечук балодур, эй кажкулоҳ, чашминг, Келтурди бошга юз минг рўзи сиёҳ чашминг, Онинг бу ҳола одил икки гувоҳ чашминг, Гаҳ ғамзанг ичмак истар қонимни, гоҳ чашминг, Қўрқум будурки ногаҳ қонлар душар арода. Ондин бурунки бўлғай олам фано, Фузулий, Қўнглингни қил Вафодек бемуддао, Фузулий, Жондин кечиб, талаб қил мулки бақо, Фузулий, Гар кўрмамак тиларсан расми жафо, Фузулий, Улма вафоя толиб дунёи бевафода. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Фузулий_г%E2%80%98azaliga_мухаммас_%28Vafoiy%2C_И%29. Downloaded from uzbekai.com.