Алишер Навоий ғазалига мухаммас (Вола, I) Вола Зулфин, эй машшота, тарқаб ҳусни беҳамтоға соч, Сунбулин гул узра, яъни орази зебоға соч, Шом атрин субҳ янглиғ сафҳаи байзоға соч, Турра марғулин очиб, рухсори маҳсиймоға соч, Тун саводи анбарин меҳри жаҳонороға соч. Юсуфистон байтул эҳзоиим бу ахшом, эй сипеҳр, Мақдами осори имоним бу ахшом, эй сипеҳр, Ҳусниға парвонадур жоним бу ахшом, эй сипеҳр, Эрдур шамъи шабистоним бу ахшом, эй сипеҳр, Ахтарингнинг дурларин бу базми меҳросоға соч. Ҳар сабоҳдек шўхлиғни қилма изҳор, эй насим, Берма илкингдин адаб расмини зинҳор, эй насим, Лек бу боғ ичра бўлғайсен хабардор, эй насим, Сарви гулрўюм қилур гулгашти гулзор, эй насим, Дам-бадам сориғ, қизил гул ул гули раъноға соч. Меҳрибонлиғ муждасин еткурди ул номеҳрибон, Ҳажр ўтиға куйма бир дам эмди, эй афсурда жон, Васли даврони яқиндур чекма, эй кўнгул, фиғон, Йиғлама, эй кўзки, ул ой бўлғусидур меҳмон, Гар сочар сен юз гуҳар, ул гавҳари яктоға соч. Дайр аро не ишва пайдо айладинг, эй муғбача, Куфр элин кўнглини яғмо айладинг, эй муғбача, Ҳар тараф юз фитна барпо айладинг, эй муғбача, Зуҳд элин май бирла расво айладинг, эй муғбача, Журъае етти-ю, раҳм айлаб мени расвоға соч. Аҳли ислом ичра ар Бастомий бўлсун, в-ар Жунайд, Олғуси кўнгулларин ул кофир айлаб макру қайд, Эмди ким оламда қолди қилмай ул сайёд сайд, Дин аро дин аҳлининг бўйниға зулфи бўлса қайд, Булъажаб зуннордур ул дилбари тарсоға точ. Ҳар неча қилсанг карам муҳтождин тутма дариғ, Лутф мустағнийға қилмоқ суди йўқ, билгил аниғ, Бир гияҳдек менки, ёмғур кўрмаган, ранги сариғ, Ташнаға бер файз, эй абри карамким, не асиғ, Гарчи сув юз қатла дарёдин олиб дарёға соч. Қилмағайсан андин ўзга ёр васфин гуфтугў, Истасанг икки жаҳон боғида гулдек обрў, Воладек доим ул ой васлинн этгил жустужў,’ Эй Навоий, умри жовид айлар эрсанг орзу, Бас, жаҳоннинг нақдини ул лаъли руҳафзоға соч. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Алишер_Навоий_г%E2%80%98azaliga_мухаммас_%28Vola%2C_И%29. Downloaded from uzbekai.com.