Алишер Навоий ғазалига мухаммас (Вола, II) Вола На ўтлуғ ораз эркан шуъласи жисмимға жо қилмиш, На ҳижрон тиғи эркан банд-бандимдин жудо қилмиш, На кофир кўзлар эркан дину имондин жудо қилмиш, На хам қошлар дурурким ҳасрати қаддимни ё қилмиш, На киприклар ўқиким, рўзгоримни қаро қилмиш. Ёзибдур қисматим рўзи азалда хомаи яздон, Қутулмақлик бу ишдин қайда бўлғай заррае имкон, Дединг: «Ишқингни тарк эт. Ваҳ, бу иш эрмас манга осон, Қазодиндур манга ишқ ўйнамоқ, эй носиҳи нодон, Кўрубсенму киши ҳаргизки тағйири қазо қилмиш? Солибдур бошима гардун ҳавои дилраболарни, Аларга ошно, бегона айлаб ошноларни, Қилиб шаҳлар гадо-ю, подшоҳ айлаб» гадоларни, Ажаб кўр ишқ ароким мўр этар, ваҳ, аждаҳоларни, Фусундин мўр хатлар қайда зулфин аждаҳо қилмиш. Тавофи Каъбаи кўюнгга токим боғладим эҳром, Қуюндек пўя айлаб, тутмайин бир ерга ҳеч ором, Этиб кўйига, шайлиллаҳ тортиб айлагач ибром, Не нозикхў эрурким, айламиш ўтруда юз дашном, Гадоеким, ани қошу кўзу қаддин дуо қилмиш. Оғиз очмам ул ойнинг ғайр жоми васл шукридин, Тилимға ўзга сўз мазкур эмасдур лаъли зикридин, Эмасдур Вола фориғ бир замоне они фикридин, Навоийнинг халоси йўқ эди ул ғамза куфридин, Хусусан зулфи зуннори дағи бўйнумға тоқилмйш. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Алишер_Навоий_г%E2%80%98azaliga_мухаммас_%28Vola%2C_II%29. Downloaded from uzbekai.com.