Алишер Навоий ғазалига мухаммас (Вола, III) Вола Сандек қачон маҳбублар, эй шўх, жобир бўлғуси, Ушшоқ хайли мен каби ҳар неча собир бўлғуси, Умрим фироқинг зулмидин албатта охир бўлғуси, Ишқ аҳли гўристонида қабрим чу зоҳир бўлғуси, Фарҳод онинг тошин йўниб, Мажнун мужовир бўлғуси. Нетсун жамолинг ҳажрида ой ламъасин гар юз будур, Ҳай қатрасидин анда кўп кўргач, дедим юлдуз будур, Жону таним куйса не тонг, ишқинг ўтида сўз будур, Дерсен, юзум сори кўзунг кўп боқмасун, гар кўз будур, Ул меҳр тобидин эриб оққунча нозир бўлғуси. Ҳар нечаким эл қатлиға фаттон кўзунг айлар жадал, Жон бергусидур лабларинг даҳр аҳлиға сўз дер маҳал, Лутфинг қошида заҳрдур ҳайвон суйи гар филмасал, Ғамзангдин ўлтурмак ишин таълим ола келмиш ажал, Бу нав’ устоз ўлса, ул тез чоғда моҳир бўлғуси. Оҳимни дуди бўлмади кўнглум ўтининг рофеи, Зулфунг саводи не ажаб бўлса жамолинг ломеи, Зулмат аро қолмас ниҳон меҳри тажаллий толеи, Хатти ғубори демаким, бўлғуси ул юз монеи, Тун пардаси ой нуриға не нав’ сотир бўлғуси. Субҳимни, жоно, айламиш ҳажринг мубаддал шомға, Лекин тараҳҳум қилмадинг ҳаргиз мени нокомға, Ишқинг мени зор айлади тушган киби қуш домға, Ул ғамза куфридин кўнгул навъе келур исломға, Ким тарки ислом айлабон гўёки кофир бўлғуси., Ишқинг ўти туғёнидур жисмим аро муғ дайридек, Жон булбули анда, не тонг, талпинса кўнглум тайридек, Билмай менга қилдинг жафо аҳли муҳаббат ғайридек, Бўлғуси мутлақ шуълалар ичра самандар сайридек, Сенсиз кўнгул гулзор аро ул дамки сойир ўлғуси. Ботин сафо топсун десанг, афъоли зоҳир дафъин эт, Албатта кўнгул лавҳидин нақши мазоҳир дафъин эт, Гар мақсадинг дийдор эрур, ул нав’ сотир-дафъин эт, Хотирни жам’ истар эсанг, аввал хавотир дафъин эт, Кимки хавотир бўлмаса, осуда хотир бўлғуси. Марғуб зотингни киши гар англаса танзиҳини, Юз йил қилолмас фикр этиб мингдин бири тавжиҳини, Гар Воладек берсанг не тонг ул чўп ила танбиҳини, Қилди Навоий қаддингга сарви сиҳи ташбиҳини, Бу табъи номавзун била бечора шоир бўлғуси. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Алишер_Навоий_г%E2%80%98azaliga_мухаммас_%28Vola%2C_III%29. Downloaded from uzbekai.com.