Маҳзун ғазалига мухаммас Вола Сени маҳбублик мулкида улким аржуманд этти, Мани ҳам ишқ водисида зору мустаманд этти, Юзунгни, эй париваш, гул каби хотир писанд этти, Азал деҳқони қаддинг нахлини то сарбаланд этти, Муҳаббат риштаси кўнглум қуши бўйниға банд этти, Муродим бўлмади ўл шўхдин ҳосил чиқиб, ваҳким, Мани ўлдурди бўлғач ўзгага мойил чиқиб, ваҳким, Деманг, ишқ аҳлини қатлиға ул қойил чиқиб, ваҳким, Бути.номеҳрибоним масти лояъқил чиқиб, ваҳким, Бошимға секратиб, хоки таним гарди саманд этти. Қуёшга ўхшатур аввал жамолин ақли кўтоҳи, Нединким анга етмас ишқ элининг нолау оҳи, Боқиб ўз жилвасиға ноз ила товус каби гоҳи, Ямон кўз тегмасун ҳуснумға деб ул хўблар шоҳи, Жамоли оташиға донаи холин сипанд этти. Кўнгул бердим кўзу қошингга, жоно, асру дилкаш деб, Тараҳҳум қилмадинг ҳаргиз, бу бир зори балокаш, деб, Жамии’ дилраболардкн сени мумтоз маҳваш деб, Малоик шаҳнаси хуршидни ҳусниға саркаш деб, Эшиб, айлантуруб, таъзир учун гардунға банд этти. Янги ойдекқоши фикрлда қаддим турфа зор эрди, Лабини ҳасратидин ҳам ҳазин жоним фигор эрди, Висоли бодасидин Вола кўп уммидвор эрди, Қиё боқғайму деб, Маҳзун, кўнгул кўп интизор эрди, Биҳамдиллаҳки, мижгон новакидин баҳраманд этти. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Маҳзун_г%E2%80%98azaliga_мухаммас. Downloaded from uzbekai.com.