Очма рухсорингни, жоно, мунча зеболанмасун... Вола Очма рухсорингни, жоно, мунча зеболанмасун, То манингдек аҳли олам зору шайдоланмасун. Гарчи ўлдум новаки нозингдин, эй абру камон, Ўзгаларни қасдиға, ёраб, ул ўқ ёланмасун. Кўз ёшим баҳрида ғарқ ўлдум юзунг ҳижронида, Меҳр топғонда киши ул нав’ дарёлйнмасун. Оҳу ашкимдин таваҳҳум қилки, ҳажрингдин яна Нуҳ тўфони жаҳон мулкиға пайдоланмасун. Қадду рухсоринг таманносида айларман фиғон, Булбулу қумри гулу сарв узра ғавғоланмасун. Сунбули зулфингни тарқатма юз узра, гар десанг, Атридин девоналардек халқ савдоланмасун. Ноз ила ҳар сори кўз сол, айласанг сайри чаман, Шармдин бодому наргис кўзи шаҳлоланмасун. Лаъли жонбахшингдин этма нуктае дарёға фош, То дури шаҳвор маржонидин изоланмасун. Қувланиб кўюнг гулистонидин, эй номеҳрибон, Ҳеч ошиқ Воладек ишқингга расволанмасун. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Очма_рухсорингни%2C_жоно%2C_мунча_зеболанмасун.... Downloaded from uzbekai.com.