Ёшурмиш оразин ул ой ниқобимушкфом ичра... Вола Ёшурмиш оразин ул ой ниқобимушкфом ичра, Ниҳон бўлғон киби кўздин қуёш рухсори шом ичра. Бошингдин ўргулуб холингдин ўпсам, эътироз этма, Қи, тақбили ҳажар суннат эмиш байтулҳаром ичра. Кўрунур гарчи даврон гулшани, эй дўстлар, хуррам, Вафо меҳрини сиз андин тама’ этманг машом ичра, Фиғон бул чархи золимдинки, доно қон ютар дойим, Ичар нодон тараб жомини базми эҳтиром ичра. Ададсиз захмлиғ тан ичра андоғ толпинур кўнглум, Ҳаводис зулмидин тушган ўшал қушдекки дом ичра. Жаҳон боғида умредурки бир гул васлини истаб, Қилурмиш Вола булбулдек наволдр ҳар мақом ичра. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ёшурмиш_оразин_ул_ой_ниқобимушкфом_ичра.... Downloaded from uzbekai.com.