Беадад мандин дуо, эй чорёри босафо... Хўжаназар Ҳувайдо Беадад мандин дуо, эй чорёри босафо, Сизга, Бу Бакру Умар, Усмон, Алийи муртазо. Сидқу ихлосим била, Эй оли асҳоби расул, Руҳингизга қўл очиб, шому сабо айлай дуо. Тортти Аҳмад жавру меҳнат ушбу фоний дунёда, Уммат эрсанг, бўлғил эмди пайрави ул мустафо. Бириси сидқу садоқат авжида бадри мунир, Бирлари адлу адолат буржида шамси зуҳо. Бирлари ҳилму ҳаё иқлимида баҳри ҳаё, Бирлари лутфу карам аврангида кони сахо. Нури чашми Ҳайдари каррорни золим Язид Қип-қизил қонга бўяб, қилди шаҳиди Карбало. Эй Ҳувайдо, ишқ аҳли ушбу сўзни айдилар: «Собирини бил — balou розийини бил — қазо». — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Беадад_мандин_дуо%2C_эй_чорёри_босафо.... Downloaded from uzbekai.com.