Бир бузуқ вайронадур ул уйдаким ёр ўлмаса... Хўжаназар Ҳувайдо Бир бузуқ вайронадур ул уйдаким ёр ўлмаса, Ёр ила обод эрур ул уйда ағёр ўлмаса. Гоҳ кўрунуб, гоҳ қочар ошиқларин куйдургали Ишқ лаззат бермағай дилбарки айёр ўлмаса. Ошнолиқни узуб ёр андин айлар иҳтироз Ул кишиким ёридин бирдам хабардор ўлмаса. Кўп бало ўқин отар ошиқ сари, ошиқ эмас Кўксин очиб ёрини олдида тайёр ўлмаса. Бўлмағай оҳу фиғон тонг отқуча бедорлик, Ошиқи дилхастани ёри ситамкор ўлмаса. Еб ётиб ором ила ошиқлиғи бекор эрур, Чарби ширин еб ичардин кимки безор ўлмаса. Аввал ўзунг қил амал, сўнгра насиҳат элга де, Эй Ҳувайдо, сўзлама санда амал бор ўлмаса. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бир_бузуқ_вайронадур_ул_уйдаким_ёр_о%E2%80%99lmasa.... Downloaded from uzbekai.com.