Дарди ғамига ҳаргиз қилма даво, Ҳувайдо... Хўжаназар Ҳувайдо Дарди ғамига ҳаргиз қилма даво, Ҳувайдо, Ичгил майи муҳаббат бемуддао, Ҳувайдо. Зуҳд айла, қилма тақво, майхўралик шиор эт, Майхонада муқим ўл, қилма риё, Ҳувайдо. Ишқу муҳаббат ичра ўлдунг, муборак ўлсун, Шарти муҳаббат улдур: бўлмоқ фано, Ҳувайдо. Минг уқбаи пур ошуб ишқинг йўлида бордур, YO ҳодиял-музиллин, дер аҳадно, Ҳувайдо. Ҳайратдаман, нигоро, йўқ қўлда ихтиёрим, Сармоя йўқ қўлумда, ғайри ризо, Ҳувайдо. Гар тавфи Каъба қилмоқ, эй кўнглум, истор эсанг, Қил тавфи каъбаи дил, эй порсо Ҳувайдо. Ишқида бир санамни девона бўлмасайди, Васфига қилмас эрдим тил ошно, Ҳувайдо. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Дарди_г%E2%80%99amiga_ҳаргиз_қилма_даво%2C_Ҳувайдо.... Downloaded from uzbekai.com.