Дарди йўқ бедард кишилар дард қадрин на билур... Хўжаназар Ҳувайдо Дарди йўқ бедард кишилар дард қадрин на билур, Дунёда номард кўпдур, мард қадрин на билур. Заъфарон бўлди чиройим ёр учун, эй дўстлар, Билмагонлар бу чиройи зард қадрин на билур. Жон узуб, жонни улодим кокили жононага, Фаҳми йўқ бефаҳмлар пайванд қадрин на билур. Оз эрур жононага сарф айласам ман молу жон, Қилмағон нодон киши жон, мард қадрин на билур. Йиғлади ҳарчанд Ҳувайдо, билмади эл қадрини, Тушмаган дард бошига бодард қадрин на билур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Дарди_ё%E2%80%99q_бедард_кишилар_дард_қадрин_на_билур.... Downloaded from uzbekai.com.