Дипбаро, ишқинг ўтида куйди бу жоним менинг... Хўжаназар Ҳувайдо Дипбаро, ишқинг ўтида куйди бу жоним менинг, Жон на эрмиш, балки куйди нури иймоним менинг. Сан агар лутф этмасанг ман хастаи беморга, Бу тирикликни неторман, хушдур ўлғоним менинг. Сансизин манга бу қилғон хонумону рўзғор, Бир гўристондек кўринур, кўшку айвоним менинг. Кўрмасам бир дам юзунгни, эй нигоро нозанин, Нўҳ фалакни куйдурур бу оҳу афғоним менинг. Сансизин бир луқма ош ё парчаи нон тишласам, Оғзима андоқ урой, синсун бу дандоним менинг. Эй нигори меҳрибон, кўрсам юзунгни ман аён Ул қиёмат кунида, ерга етар ёним менинг. Эй пари, мискин Ҳувайдо кўрмай ўлса дер сани, Доғлар бағримда қолғай ҳам юз армоним менинг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Дипбаро%2C_ишқинг_о%E2%80%99tida_куйди_бу_жоним_менинг.... Downloaded from uzbekai.com.