Гунбази даввор ичинда ўргулур бошим менинг... Хўжаназар Ҳувайдо Гунбази даввор ичинда ўргулур бошим менинг, Ёр васлига етолмай, тўкулур ёшим менинг. Юраман гирёну нолон дарбадар девонадек, Ҳеч ҳолим сўрмади ёри қаро қошим менинг. Барча билди ҳоли дардим, билмадинг ҳолимни ҳеч, Сўрмадинг: «Оё нечуксан», деб бағир тошим менинг. Садқаи дардинг қилурман дунёни айшу ҳушин, Айш эрур хобу хаёлу дард йўлдошим менинг. Бу ғариблик шаҳрида муҳтож эмасман хешга, Кулфатинг бўлди ағо, дардинг қариндошим менинг. Қай куни берди кўнгил санга Ҳувайдо, эй пари, Ҳеч фориғ бўлмади ғамдин ғариб бошим менинг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Гунбази_даввор_ичинда_о%E2%80%99rgulur_бошим_менинг.... Downloaded from uzbekai.com.