Ҳеч кишига сўзламасдим, дод этдурди фалак... Хўжаназар Ҳувайдо Ҳеч кишига сўзламасдим, дод этдурди фалак, Кўп халойиқ олдида фарёд этдурди фалак. Арзи ҳолим еткудек бир ёру ҳамдам топмадим, Шод кўнглумни, нетай, ношод этдурди фалак. Ман ғарибу хастани ҳардам фироқ ўти билан Куйдуруб, кўкка кулум барбод этдурди фалак, Солди кўнгул сайдиға ҳар лаҳза ғам шаҳбозини, Ғамни ман бечораға сайёд этдурди фалак. Эй Ҳувайдо, бўлма қул бу чархи кажрафторға, Лаҳзада юз шевалар бунёд этдурди фалак. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ҳеч_кишига_со%E2%80%99zlamasdim%2C_дод_этдурди_фалак.... Downloaded from uzbekai.com.