Илоҳо, сан карам бирла кечурғил, эй Худовандо... Хўжаназар Ҳувайдо Илоҳо, сан карам бирла кечурғил, эй Худовандо, Гуноҳи жумла мо»минни, аё маъбуди беҳамто! Ўшал саҳрода қайнар мағзи сар миспи қазон янглиғ, Тилим тизга тушуриб ташна айлаб қилмағил расво. Келур найза бўйи хуршиди тобон фавқи сар узра Ўшал кун бошимизга чодари раҳматни қил пайдо. Кўрилса ул «фамай-яъмал»да мезоним сабук қилма, Савобимни гуноҳимдан, аё саттори маъюбҳо! Қадам қўйсам йиқитмоғил сиротал мустақим узра, Гирифтори жаҳийм айлаб қулингни қилмағил расво. Ҳамма иш бизга мушкулдир, санинг олдингдадир осон, Сен ўқсан барчани Парвардигори ҳалли мушкулҳо. Умидим кўптурур «ло тақнатув мир раҳматиллоҳ»дин Агар чандеки ношойиста ишлар айласам барпо. Ўшал ҳавли қиёматни, Илоҳо, айлағил осон Баҳаққи саййиди кавнайн субҳоналлазий асро! На хуш бахти саодатдур Muhammad «умматим» деса, «Санингдек умматим йўқ» десалар фарёду вовайло. Халойиқ олдида шарманда бўлиб термулиб қолсам, Қаро кунлар ўшал соат бошимга бўлғуси пайдо. Қуруқ тил бирла айтурман: «Muhammad умматиман», деб Емак-ичмак ишим бўлди, қани тоат, қани тақво? Шафоат баҳридин сероб қилғил жумла мо»минни Туфайли яхшилар ман осий қулни, ё расуллуллоҳ! Аё Аҳмад, манга бир қатраи баҳри шафоатдин Дариғ этма, Ҳувайдо гарчи бўлса осию гумроҳ. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Илоҳо%2C_сан_карам_бирла_кечург%E2%80%99il%2C_эй_Худовандо.... Downloaded from uzbekai.com.