Ишқни мансубасин Мажнуни ҳайрондин тила... Хўжаназар Ҳувайдо Ишқни мансубасин Мажнуни ҳайрондин тила, Лайлидек холи сияҳ зулфи паришондин тила. На сўрорсан ошкора ул санамни дардини, Кел, шаби хилват ичинда оҳу афғондин тила, Ҳар нечук нодон табибдин сўрма дардингга даво, Излагил ҳозиқ табиб, дардингга дармондин тила. Ҳар тиконда тоза гул, ҳар баҳрда йўқтур садаф, Гавҳари қимматбаҳони баҳри уммондии тила. На билур зоғу заған рафтори гул, ишқ қадрини, Булбули ошуфтани қадрин гулистондин тила. Лаззати дунёни хушлар на билур тан ўзгани, Завқи шавқи ёрни дил уйида жондин тила. Лаъли мақсад ҳар қаю тоғдин топилмас истасанг, Ур риёзат метинин кўҳи Бадахшондин тила. Хожаназар осийга қўйдим Ҳувайдони лақаб, Бул ғариби мустамандни шаҳри Чимёндин тила. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ишқни_мансубасин_Мажнуни_ҳайрондин_тила.... Downloaded from uzbekai.com.