Кўрмай эй, дилбар, юзунгни, бўлди аҳволим хароб... Хўжаназар Ҳувайдо Кўрмай эй, дилбар, юзунгни, бўлди аҳволим хароб, Раҳм этиб келсанг на бўлғай хаста жонимни сўроб. Ҳоли бемору ғариб сўрмак савобдур беадад Эрмиш, эй ёрим, санга ҳаргиз керакмасму савоб. Сояи ғамда қолибман, кулфатимдур беҳисоб, Тегмади ман заррани бошиға ҳаргиз офтоб. Толиу бахти забундурман нетай, эй дилрабо, Келмади оё нечук сан деб мани золим сўроб. Оҳ урсам сақфи гардунға тегар оҳим ўти, Шиддатидин ўт чиқиб, айлаб садо йиғлар саҳоб. Қил ҳазар оҳим ўтидин, эй нигори нозанин, Бўлса жўш оҳимға еру кўк қилмас ҳеч тоб. Неча йилдурким, нигоро, остонанг ёстониб Супуруб мужгон билан, септим кўзум ёшидин об. Қилмадинг ҳеч лойиқоти хизматим, эй моҳ рўй, Ори-ори боқмадинг бир йўл олиб юздин ҳижоб. Эй Ҳувайдо, юрмадинг сан бир дами беғам бўлуб, Хотиринг бўлди саранжом оқибат бўлғунг туроб. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ко%E2%80%99rmay_эй%2C_дилбар%2C_юзунгни%2C_бо%E2%80%99ldi_аҳволим_хароб.... Downloaded from uzbekai.com.