Ман осийман, бечораман, дармондаман, ё Мустафо... Хўжаназар Ҳувайдо Ман осийман, бечораман, дармондаман, ё Мустафо, Ул руҳи покингга сани илгим очиб қилдим дуо. Исён чўлин юрдим кезиб, қолдим аро йўлда озиб, «Фасма’ даъоно вастажиб», эй жумла элгараҳнамо. Бечоралар ғамхорисан, дарди дилим тийморисан, Пушти паноҳ умматга сан, эй шофеъи рўзи жазо. Бероҳибар йўлга кириб, қолдим аро йўлда ҳориб, Озғурди йўлдин, найлайин, ё Аҳмадо, нафсу ҳаво. «YO роҳматал-лил-оламин», эй анбиёларга нигин, Эй саййиди рўйи замин, эй пешвои анбиё. Сансан расули оламин, сансан имомул муттақин, Сансан шафийъул-музнибин ҳодиил музиллин, аҳадно. Зуҳд аҳли бирла ҳамнишин, ишқ аҳлига айнул-яқин, Миръоти қалб ул-мо»минин, эй офтоби ваз-зуҳо. Мисбоҳи айвони расул, сан-сан имоми жузу кулл, Эй ҳодийи аҳли субл, вай, чашми жонга тўтиё. Сансан анодин меҳрибон, сандин тилармиз кўп омон, Келса манго ҳарна зиён, сансан сипар янглиғ паноҳ. Санго расули мужтабо, бадр уд-дужо, нур ул-ҳидо Айлар Ҳувайдо кўп дуо руҳингга ҳар субҳу масо. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ман_осийман%2C_бечораман%2C_дармондаман%2C_ё_Мустафо.... Downloaded from uzbekai.com.