Нигорим дардидин йиғлаб, на орому, на хобим бор... Хўжаназар Ҳувайдо Нигорим дардидин йиғлаб, на орому, на хобим бор, Кўзимдин ҳар тараф бўлғон равона, турфа оҳим бор. Умиди хўблуқ йўқтур танимда, титрашур жоним, Ўларман бегумон эмди, ажаб ҳоли харобим бор. Қипибдур ваъда дилдорим: «Жамолим кўрсатай ўлсанг», Кел, эй қобиз, манга эмди, ўлай деб кўп шитобим бор. Мани йиғлоғонимға «ёр» деб, айб этма, эй зоҳид, Аромизда санам бирла ўлум отлиғ ҳижобим бор. Ичарға бодаи гулрангки ҳар кеча қуруб мажлис, Тонг отқунча тамошо, нағмаи чангу рубобим бор. Биҳишту ҳуру ғулмону ду оламни унутқайсан, Аё зоҳид, агар ичсанг, басар қаттиғ шаробим бор. Сан, эй зоҳид, мани мунъимни қилма, май ҳаром эрмас, Riyou тақводин бир коса майда кўп савобим бор. Ҳувайдони май ичмакдин насиҳат қилма, эй зоҳид, Қачон бир коса майдин, то тирикман, ижтинобим бор. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Нигорим_дардидин_йиг%E2%80%99lab%2C_на_орому%2C_на_хобим_бор.... Downloaded from uzbekai.com.