Нигорим ишқидин қилдим саҳарлар нолалар пайдо... Хўжаназар Ҳувайдо Нигорим ишқидин қилдим саҳарлар нолалар пайдо, Юрак доғини ковлаб, айладим хунобалар пайдо. Жамоли орзусидин саҳарларда туриб йиғлаб, Кўзимдин айладим чун абри найсон жолалар пайдо. Сан, эй булбул, наво қилғил гулистон мавсуми ичра, Қилур маъмураи гулдин хазон вайроналар пайдо. Мани парвонага айб айламанг шамъи рухин кўргач, Кабутар наслидек «ҳу» деб бўлур парвоналар пайдо. Хумори чашм соқийи дилоромим баён қилсам, Май ичмай бўлғуси ҳар гушадин мастоналар пайдо. Сан эй зоҳид, бугун майхўраларни айбини қилма, Биров масжид бино айлар, биров майхоналар пайдо. Саропо дард эрурман, лек дармонин тополмасман, Лабимдин бўлди бағрим гармидин тан жолалар пайдо Аё боди сабо, еткур Ҳувайдодин бу иншони, Юрак зардобидин қилдим санамга номалар пайдо. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Нигорим_ишқидин_қилдим_саҳарлар_нолалар_пайдо.... Downloaded from uzbekai.com.