Раҳм айласанг-чи девоналарға... Хўжаназар Ҳувайдо Раҳм айласанг-чи девоналарға, Ишқингда бўлған афсоналарға. Айлаб жудолиқ, эй ҳамнишиним, Қилдинг жафолар ғамхоналарға. Куйдурма жоним рашк ўти бирла, Очиб юзунгни бегоналарға. Сажда қилай деб, ширин, бутимға, Бордим сўроқлаб бутхоналарға. Майгун лабингдин бир бўса бергин, Синсун хумори мастоналарға. Ҳар дам тиларман ҳусни камолинг, Уруб бошимни остоналарға. Ёндур, куёйин хилват ичинда, Шамъи жамолинг парвоналарға. Ишқингни ганжи вайрон кўнгулда, Қўйсанг турарму кошоналарға. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Раҳм_айласанг-чи_девоналарг%E2%80%99a.... Downloaded from uzbekai.com.